Каким будет предложение угля в Ферганской области в этом году?
Дата публикации: 09.08.2022 07:39:45Прогноз режаларига кўра, Фарғона вилоятда жорий куз-қиш мавсуми учун жами 321 минг 142 тонна кўмир маҳсулотлар етказиб берилади. Шунинг 240 минг тоннаси аҳоли (маҳаллиий – 155 минг тонна, тадбиркорлар томонидан келтириладиган импорт кўмир – 75 000 тонна), 81 минг 142 тоннаси ижтимоий соҳа объектлари улушини ташкил этади.
Айни кунларда вилоятда ижтимоий соҳа объектларини қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Вилоятдаги халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда маданият ва спорт муассасалари иситиш мавсуми учун зарур бўлган кўмир маҳсулотининг 68 фоизини ёки 55310 тоннасини қабул қилиб олди. Омборларимизда 9 август ҳолатига 255 тонна маҳаллий кўмир мавжуд.
Вилоятимизда жорий куз-қиш мавсумида жами 282 минг 526 та хонадон кўмирдан фойдаланади. Ҳудудда совуқ мавсумнинг давомийлиги ўртача тўрт ойни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, иситиш даврида бир оилага 1,5-2 тонна кўмир зарур. Бошқача айтганда, вилоят бўйича хонадонларнинг қаттиқ ёқилғига бўлган эҳтиёжи 300 минг тонна бўлади. Хонадонларга кўмир тарқатиш тадбирларини эса сентябрь ойида оммавий тарзда бошламоқчимиз.
Харид қилинган кўмирни хонадонларга етказиб олишида транспорт хизмати кўрсатиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Аҳоли истеъмолчилари бу борада филиалимиз тасарруфидаги қарашли 1 та MAN ва 5 та ISUZU русумидаги автотранспортлардан фойдаланиши мумкин.
Вилоятимизнинг олис ва чекка Сўх туманидаги Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Ворруҳ дашт МФЙ, Чўнғара МФЙ ҳудудларига кўмир маҳсулотларини тасарруфимиздаги юк автоуловлари ёрдамида олиб бориш режалаштрилган.
Ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун БР маркали маҳаллий кўмир “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан етказиб берилмоқда. Сифати яхши, фракцияси 0 дан 300 мм гача катталикга эга, кулчанлиги 17 фоиз, намлик даражаси 40 фоизга тенг бўлиб, 2900 градусгача иссиқлик бера олади.
Қайд этиш керак, ушбу маҳаллий кўмирга аҳоли ўртасида талаб юқори, сабаби ушбу ёқилғи арзонлаштирилган нархларда сотилади, ундан фойдаланилганда иситиш печкасида узоқ муддат чўғни ушлаб туриш хусусиятига эга.
Ғафур Газибоев,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона филиали раҳбари


Последние новости:
Молодежная команда АО «Узбекуголь» одержала победу в турнире на Кубок независимости, проводившемся среди министерств и ведомств.
Читать
Утренняя зарядка – залог бодрости и хорошего настроения
Рабочий день, начавшийся с утренней зарядки, дарит человеку бодрость и хорошее настроение на протяжении всего дня. Сегодня, в пятницу, рабочий день в АО «Узбекуголь»...
Читать
Новый учебный год — навстречу новым мечтам и целям
Сегодня в школах нашей страны начался новый учебный год. Первый день 2026/2027 учебного года во всех образовательных учреждениях страны прошёл в рамках мероприят...
Читать