ИЛК ДАМ ОЛУВЧИЛАР “КОИНОТ”ДАН ОИЛАСИГА ҚАЙТИШДИ
Дата публикации: 15.07.2021 05:42:07Куни кеча “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг хушманзара “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёз мавсумининг илк навбатида 250 нафар болани дам олдириб, оиласига кузатди. Айни пайтда оромгоҳ жамоаси иккинчи навбат қабулига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Оромгоҳ раҳбари, тажрибали педагог Маъмура Усмонова мухбиримизга қуйидагиларни сўзлаб берди:
− Ангрен шаҳридан 21 чақирим олисда – Оҳангарон туманининг сўлим Четсув қишлоғи ҳудудида жойлашган оромгоҳимиз 1959 йилда ташкил топган бўлиб, умумий ер майдони 7,2 гектардан иборат. “Ўзбеккўмир” АЖ ва Бирлашган касаб уюшма қўмитаси оромгоҳни мавсумга пухта тайёрлади. Барча шароитлари етарли. Ётоқхона, тиббиёт биноси ва ошхонадан иборат олти бино, икки чўмилиш ҳавзаси мавжуд.
Болажонларнинг оромгоҳда кечган ҳар бир куни унутилмас бўлди, десам адашмайман. Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ва “Янги Ўзбекистон − янги марралар, якдил қадамлар” мавзуларида 5 ташаббус бўйича турли кўрик-танловлар, “Кичик олимпиада” спорт беллашувлари, “Оромгоҳнинг энг зўр китобхони”, “Китоб байрами” каби кўрик-танловлари ёш иштирокчиларга бир олам завқ бағишлади. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари улар кайфиятига кайфият қўшди.




Комментарии
Последние новости:
Brifing: “O‘zbekko‘mir” AJ'ning 2025-yil natijalari
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati tomonidan 2025-yilda jami 7,137 million tonna ko‘mir qazib olindi. Bu ko‘rsatkich 2024-yilga nisbatan 105,5% ni tashkil etdi. Bu haq...
Читать
Процесс Переписи населения и сельского хозяйства активно продолжается
Сотрудники АО «Узбекуголь» также активно участвуют в мероприятиях по переписи населения и сельского хозяйства. Регистрация осуществляется через сайт census.stat.uz....
Читать