“Коинот” ёзги оромгоҳида жорий ёз мавсумида кончиларнинг 750 нафар фарзанди дам олади
Дата публикации: 05.04.2022 01:59:10“Ўзбеккўмир” АЖ'нинг Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг хушманзара Четсув қишлоғи ҳудудида жойлашган “Коинот” ёзги соғломлаштириш оромгоҳида жорий ёз мавсумида кончиларнинг 750 нафар фарзанди дам олади.
Пандемия талабларидан келиб чиқиб, ушбу оромгоҳ 2020 йилда фақат бир мавсум фаолият кўрсатган, 2021 филда ҳам гарчи уч мавсумда ишлаган бўлда-да, ўғил-қизларни чекланган миқдорда қабул қилган эди.
Коронавирус деярли чекиниб, хавф ортда қолгани муносабати билан “Коинот” фаолияти яна авалги ҳолатига қайтмоқда. Жорий ёз мавсумида оромгоҳ уч навбатда ишлаши учун ҳозирланмоқда. Ҳар навбатда 250 нафардан ўғил-қизни, шу жумладан 50 нафар Оролбўйии ҳудудларидан ташриф буюрадиган ўқувчи ёшларни қабул қилади.
Оромгоҳда кончилар фарзандларини 12 кунга мўлжалланган ҳордиғини мазмуни ташкил этишда касаба уюшмалари фаолларининг алоҳида жонбозлик кўрсатишини талаб қилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 5 апрель куни ўтказилган йиғилишида ана шу масала атрофлича муҳокама этилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда ўтган ҳафтада ташкил этилган анъанавий кончилар спратакиадаси, филиалларда ўтказилган Наврўз байрами тадбирлари ҳам таҳлил этилди. Шунингдек, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкламги дарахт экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш, кончилар маданий дам олишини ташкил мақсадида турли концерт ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича вазифалар ҳам белгилаб олинди.


Последние новости:
Изучены вопросы открытости и прозрачности в деятельности АО «Узбекуголь»
11 сентября был опубликован опрос с целью изучения общественного мнения о деятельности АО «Узбекуголь». За более чем 16 дней в нём приняли участие 435 граждан. При этом 2...
Читать
Пресс-тур: как рыночный механизм работает на Ангренском угольном разрезе?
АО «Узбекуголь» ознакомило журналистов и блогеров с производственными процессами на «Разрезе Ангренский» Ангрен, 25 сентября 2026 года. АО «Узбекуголь» о...
Читать