МАДАНИЯТ ВА СПОРТГА ОШНО КОНЧИЛАР
Nashr qilingan sana: 11.08.2022 08:52:07Кончиларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнати азал-азалдан алоҳида ҳурматга сазовор бўлган, уларнинг бу иши олдида таъзим қилишган, бунинг учун катта инсонга “раҳмат” айтишган. Ҳар кунги оғир ва самарали меҳнатдан сўнг эса ҳар қандай ишлаб чиқариш ходими мазмунли ҳордиқ чиқариши лозим. “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Ер ости ишлари” филиалида бунга имконият яратилган. Хуллас, кончилар ҳаётни спорт ва маданий тадбирларсиз тасаввур қила олмайди.
– Корхонамиз айрим қийинчиликлар, жумладан, молиявий муаммоларга қарамай ишлаб, асосий маҳсулоти бўлган кўмирни ўз вақтида истеъмолчиларга етказиб бермоқда, – дейди филиал меҳнат ва иш ҳақи бўлими бошлиғи Х.Ҳидоятов, − Жори йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича ишлаб чиқариш режаси 27 минг тоннани ташкил этган бўлса, амалда 31,172 тонналик кўрсаткичга эришдик. Яъни режалаштирилган кўрсаткичлар фоизда 115 фоизни ташкил этди. Истеъмолчиларга ҳам режадагидан анча кўп − 31,1 минг тонна кўмир юклаб жўнатилди.
– Филиалимиз “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятидаги асосий корхоналардан бири бўлиш билан бирга маъенавий-маърифий ҳаётда, спортда ҳам пешқадам жамоалардан саналади, – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Юсув Худойбердиев. − Биз спортни айниқса қадрлаймиз. Кончилдаримиз бўш вақтларида футбол ва стол тенниси ўйнайди. Шу боисдан бўлса керак, кончилар спартакидасида кўпинча ғолиб бўламиз.
Филиал вакиллари бу йилги анаъанвий спартакиадада тармоқлар бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи, футбол жамоамиз биринчи, волейбол жамоаси учинчи, теннисчилар биринчи ўрин соҳиби бўлдилар. Энг яхши спортчилар қаторида стол тенниси чемпиони Алена Нежинская ҳам бор.
Яқинда филиал ходимларининг ўттиз нафардан ортиқ фарзандлари “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳордиқ чиқариб қайтди. Саккиз нафар кам таъминланган кончи оилалари вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг ҳар бирига хўжалик эҳтиёжлари учун икки тоннадан кўмир ажратилди. Филиал касаба уюшма қўмитаси бундай кончилар ва уларнинг оилаларига умумхалқ байрамлари – Янги йил, Наврўз байрамлари, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат тўпламлари етказади. Мана, мустақиллик байрами ва янги ўқув йили ҳам яқинлашмоқда. Айни кунларда кон маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ушбу саналар арафасида кончилар фарзандларига мактаб папкаси ва ўқув қуроллари топширишни режалаштирмоқда.
Диана АНДРЕЕВА
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish