Товарларни ҳудуд бўйича идентификациялаш тартиби белгиланди
Nashr qilingan sana: 18.03.2022 10:52:10Хабарингиз бор,, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 3 мартида “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини имзоланган эди.
Ушбу қонун билан географик кўрсаткич товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белгиги эканлиги белгиб қўйилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади
Географик кўрсаткич муайян географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистондан ташқарида доимий яшайдиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказишга ҳамда географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани беришга доир ишларни Агентликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширади.
Талабноманинг давлат экспертизаси Агентлик томонидан амалга оширилади ҳамда у расмий экспертизани ва талабномада ифодаланган белгининг экспертизасини ўз ичига олади.
Талабноманинг расмий экспертизаси талабнома Агентликка берилган санадан эътиборан 15 кунлик муддатда амалга оширилади.
Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин 1 ой ичида ўтказилади.
Давлат экспертизаси натижалари асосида Агентлик географик кўрсаткични ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини реестрда рўйхатдан ўтказишни патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан 3 иш кунида амалга оширади.
Қонунга кўра, географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома унинг эгасининг географик кўрсаткичдан гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Гувоҳнома географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи реестрда рўйхатдан ўтказилганидан кейин 3 иш куни ичида Агентлик томонидан берилади.
Гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан 10 йил давомида амал қилади.
Географик кўрсаткичларни ёки географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун патент божлари олинади.
Юридик ва жисмоний шахслар географик кўрсаткични бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишга ҳақли.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish