Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
Nashr qilingan sana: 19.08.2022 16:49:2419 август куни “Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиалида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тўйига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбек халқининг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихимиздаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 1 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилаётган бундай мулоқотларда мустақилликнинг қадр-қиммати, айниқса, янгиланаётган Ўзбекистондаги ислоҳотлар моҳиятини ҳаётий мисоллар билан очиб берилмоқда.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган тадбирни Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов кириш сўзи билан очиб берди. Халқаро сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков қизиқарли маъруза ибилан иштирок этган тадбирда йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Тадбир “Ўзбекистон Ватаним маним!” кўрик-танлови совриндори, истеъдодли хонанда Отабек Одилов иштирокидаги байрам концерти намойиши билан якунланди.
Абдунодир Носиров
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish