Ёлғон ахборот тарқатишдан ким манфаатдор
Nashr qilingan sana: 11.11.2022 09:58:24Кеча, 10 ноябрь куни эрталаб “Ўзбеккўмир” АЖнинг телеграмдаги ботига Хоразм вилояти Боғот туманидаги кўмир омборида аҳолига мўлжалланган ёқилғи маҳсулотига тупроқ қўшиб сотилаётгани айтилган видеолавҳа келиб тушди.
Аҳолига кўмирнинг тупроқ аралаштириб сотилиши, устига-устак ушбу ҳолат куппа-кундузи, одамлар кўз ўнгида содир этилиши ақлга сиғмайди, албатта.
“Ўзбеккўмир” АЖ ахборот хизмати видеолавҳани жўнатган муаллиф билан боғланиб, тасвирдаги кўмир омбори манзилини аниқлади ва ҳолат тезкор ўрганилиши, далиллар тасдиқланса, айбдорларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳақида хабар юборилди.
Аммо, кечга яқин, ўрганиш жараёни ҳали ниҳоясига етмай туриб, ушбу танқидий видеолавҳа ижтимоий тармоқда эълон қилиб юборилди. Ана халос!
Видеолавҳа муаллифининг мақсади нима, аҳолининг қиш мавсумини қийналмай ўтказишга кўмаклашишми ё кўмир таъминотчилари билан истеъмолчилар ўртасида сунъий зиддият келтириб чиқариб, сохта обрў орттиришми?
Афсуски, ўрганиш натижаларига кўра, видеолавҳадаги далиллар тасдиғини топмади.
Лавҳа тасвирга олинган 1 ноябрь куни автомашиналар навбатсиз киришининг олдини олиш мақсадида кўмир омборининг иккинчи йўлагида техника орқали тупроқ уюми билан тўсиқ қўйиш ишлари бажарилган. Ўша пайтда, яъни кеч соат 17:00 лар атрофида кўмир омборига келган Боғот тумани Боғзор туманида яшовчи фуқаролар - У.Абдиримов ва М.Пирназаров омборга яқинлашган пайтда бульдозер техникаси тупроқ сураётганига кўзлари тушиб, ушбу тупроқ омборда уюлиб турган кўмирга қўшиб юборилаётганида гумон қилишган ва ҳолатни тасвирга туширишган.
Видеолавҳа 9 ноябрь куни маҳаллий телеграм гуруҳига жойлаштирилиб, аҳоли ўртасида кўмир омбори тўғрисида салбий муносабат шаклланишини келтириб чиқарган. (https://t.me/Kompromatuzb/5489?single)Kompromatuzb телеграм канали эса ушбу видеолавҳадаги ҳолатнинг ҳақиқатга нечоғлик мос келишини ўрганмай, шошма-шошарлик билан кенг оммага эълон қилиб юборган.
Айни пайтда ёлғон видеоахборот тарқатганлик ҳолати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
LNlVOzpfPxAHRMWe
23.11.2022 01:28:43IXZEULrlKcMmR
23.11.2022 01:28:38Oxirgi yangiliklar:

Yurtimiz hamisha tinch, xalqimiz yanada farovon bo‘lsin!
Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari hamda ko‘mir sanoati mehnat faxriylariga “O‘zbekko‘mir” AJ Bosh direktori Dusmatov Nodirbek Uktamjanovichning bayram tabrigi Hurma...
O'qish
“Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yildi
9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Angren shahridagi Istiqlol maydonidagi “Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yish marosimi bo‘lib o‘tdi. Maz...
O'qish
Xotira va qadr kechasi o‘tkazildi
Joriy yilning 7-may kuni "O‘zbekko‘mir" AJda 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ma’naviyat soati o‘tkazildi Angren shahridagi “Zamin-2”...
O'qish
Кorrupsiya qarshi seminar-trening o‘tkazildi
Korrupsiya jamiyatda adolatsizlik, tengsizlik va aholining noroziligiga olib kelib, barcha sohadagi islohotlarning natijasiga salbiy ta’sir etadigan illatdir. Us...
O'qish