ЁЗ, ҚУЁШ ВА СУВ
Nashr qilingan sana: 22.06.2022 19:19:49“Ёз, қуёш ва сув бизнинг энг яхши дўстларимиздир!” − бу “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ёш тарбияланувчиларининг шиори. Ҳар йили “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналари ходимларининг фарзандлари оромгоҳга бориб, дам олишади, куч-қувват йиғишади, мулоқот қилишади, улар спорт мусобақаларида ҳам қатнашадилар. 18 июнь куни “Коинот” оромгоҳида мавсумнинг биринчи сменаси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳар доимгидек, бу жуда қизиқарли эди: ажойиб, қуёшли об-ҳаво, саёҳат иштирокчиларининг чинакам ижобий муносабати билан биргаликда ажойиб натижа берди. Биринчи сменанинг очилиш маросимида “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлдашган ккасаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов, “Ангрен кўмир кони” филиали директори Александр Корчагин ва корхона касаба уюшмаси раислари Бозорбой Ҳасановлар иштирок этишди. “ЖДТ” ва “АТТ” филиаллари касаба уюшма қўмиталари раислари Махсут Шарипов, Раҳматжон Аҳматалиевлар ҳам ҳозир бўлдилар. Тадбирда ҳар бир дам олувчи ўғил-қиз ва уларнинг устозлари ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун кўплаб яхши тилаклар билдирилди.
Отрядлар, жумладан, энг кичик ва катта ёшдаги болалар қўлларида байроқ ва шарлар кўтариб, таркибдан ўтиб, ҳисобот беришди. Шеърлар ва қўшиқлар куйланди, катта ёшдаги болалар учун қувноқ дискотека ташкил этилди. Пойтахт спортчилари жамоасининг кўргазмали чиқишлари ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Энг кичиклар болалар учун “Қувноқ стартлар” мусобақаси ташкил этилиб, ғолиб ва совриндор жамоалар ўртасида фахрий ўринлар тақсимланди. Олдинда кичик олимпиада ўйинлари дастуридан шахмат-шашка, стол тенниси турнири, арқонда сакраш, армрестлинг ва 60 метрга югуриш бўйича мусобақалар турибди. Ўйлайманки, оромгоҳда болалар ҳам, катталар ҳам дам олишади.
Элвира Юсупова, спорт инструктори
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish