“Ангрен кўмир кони” филиали − “Энг яхши касаба уюшмаси” номинацияси ғолиби
Publication date: 28.04.2022 08:00:38Бугун Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни. 2003 йил 28 апрелдан буён ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида нишонланиб келаётган ушбу сана муносабати билан юртимизда ҳам “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда ривожлантирамиз!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятининг иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларига чалинишни олдини олиш, умуман меҳнат муҳофазаси муҳим масалалардан бирига айланган.
“Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда ривожлантирамиз!” шиори остида «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида ҳам 22 апрелдан буён қатор тадбирлар, жумладан “Авариясиз ва нохуш ҳодисаларсиз ишлаш бўйича энг яхши бўлим”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бурчаги”, “Энг яхши деворий газета” танловлари ўтказилмоқда.
“Ангрен кўмир кони” филиалида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига айниқса жиддий эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичида “Ангрен кўмир кони” филиали “Энг яхши касаба уюшмаси” номинациясида шарафли I ўринга сазовор бўлди.
Comments
Latest news



Uzbek Language Day: a combination of practice and spirituality
At “Uzbekcoal” JSC, a series of practical events are being held in honor of Uzbek Language Day. Every year, October 21 is widely celebrated across our country as Uzbek...
Read
An Article About Angren Miners Published in a Russian Journal
The international Russian journal “Globus: Geology and Business” (October 2025, No. 4) has published a feature article by journalist Diana Andreeva titled “They Work in t...
Read