Ахборот хизматлари раҳбарларининг миллий конференцияси
Publication date: 26.06.2022 09:31:5423-24 июнь кунлари пойтахтимизда “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги II миллий конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган мазкур анжуман доирасидаги тадбирлар АОКАда Медиа-режалар бўйича янги платформа тақдимотидан бошланди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб, Сенат фаолияти билан танишдилар. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли вазиятлар маркази” фаолияти ҳамда Адлия вазирлиги ахборот хизмати фаолияти билан танишув ҳам иштирокчиларда янги ғоялар уйғотиши билан аҳамиятли бўлди.
Хабрингиз бор, ўтган йилнинг 1 сентябридан “Renessans TV” синогв режимида ишга тиуширилган эди. Ҳозирги вақтда янги телеплатформа мамлакатимиз ҳудудининг 70 фоизини қамраб олган ва бутун мамлакат бўйлаб ўз медиа маҳсулотларини босқичма-босқич тақдим этмоқда. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси таркибидаги ана шу телеканал фаолияти билан танишув, Ассоциацияга аъзо телерадиоканаллар раҳбарлари ва ижодий ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи куни Kun.uz, Daryo.uz, Qalampir.uz, Gazeta.uz интернет нашрлари фаолияти билан танишув ва ўзаро музокаралар (эркин) ўтказилди.
Асосий тадбир – “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусидаги миллий миллий конференция байрамона кўтаринки руҳда ўтди.
Анжуманда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари − Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, Сенат қўмита раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Конференцияда сўзга чиққанлар кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги — давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шакллангани, соҳада ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, бугунги кунда эътибор қаратилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Анжуманда матбуот котиблари ахборот маконидаги долзарб вазифалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди. Тадбир иштирокчилари давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган фармон ва қарорлар ижросини сарҳисоб қилиб, вазирлик ва идораларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш, камчиликларни бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Тадбир доирасида, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни соҳалар кесимида халқимизга етказишдаги фаоллиги, ўтган ва жорий йилдаги юқори самарали фаолияти учун бир гуруҳ матбуот котибларига Президент матбуот хизмати ва АОКА томонидан ташаккурнома топширилди.
Бир сўз билан айтганда, икки кун давомида ўтказилган тақдимотлар, пресс-турлар ва учрашувлар биз - давлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўзаро тажриба алмашиш асносида жуда фойдали кечди.
Неъмат Душаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбари



Latest news
Issues of Improving Operational Efficiency and Labor Productivity Discussed
Read
A representative of Uzbekugol JSC is participating in the international forum “Russian Energy Week 2026”
Read
Briefing: Vulnerable Families Purchasing Coal to Receive Compensation of up to UZS 600,000
In 2026, Uzbekcoal Joint Stock Company plans to produce 5.7 million tonnes of coal and supply 7 million tonnes to consumers. Of this volume, 1.53 million tonnes will be a...
Read
Excavator operators and loading machine operators are being recruited
#Vacancy JSC “O‘zbekko‘mir” is recruiting excavator operators and loading machine operators for its “Angren Coal Mine” and “Transport” branches. Applications for th...
Read