“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси – амалда
Publication date: 29.12.2021 06:33:39“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тизимида фаолият юритувчи ёшларнинг замонавий IT-технологиялари ва “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича малака оширишлари учун жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгаши томонидан имконият яратиб берилмоқда.
Ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгаши раиси Даврон Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, лойиҳа доирасида дастлаб фаолияти бевосита компьютер технологиялари билан боғлиқ 20 нафар ёш мутахассис қамраб олинди. Кейинчалик қамров доирасини кенгайтириш кўзда тутилган.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини IT-мутахассислари “Ўзбеккўмир” АЖга мослаштирилган дас-тур асосида олиб бормоқдалар.


Latest news
Employees of Uzbekcoal JSC Honored with State Awards
In accordance with the Decree of the President of the Republic of Uzbekistan on awarding a group of civil servants and employees in the production and socio-economic sect...
Read