Chexiya kompaniyasi vakillari bilan uchrashuv
Nashr qilingan sana: 18.07.2023 17:05:09Бугун, 18 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон –Чехия бизнес форуми ўтказилди.
Ушбу форум доирасида “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан Бош директор Владимир Владимирович Куцнецов, бош мухандис Зафар Иномхўжаев ва ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бошлиғи Жасурбек Тошпулатович Каримовлар ҳамда T Machinery компанияси томонидан компания Бош директори Зденек Гайдек иштирокида B2B учрашуви бўлиб ўтди.
Муҳокама жараёнида жаноб Зденек Гайдек T Machinery компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган техника ва технологиялар асосан конларни ер ости усулида қазиб олиш жараёнида фойдаланилишини маълум қилди. Шу билан биргаликда буюртмачиларнинг талабларига кўра ўзлаштирилиши режалаштирилаётган конларнинг хусусиятларига қараб лойиҳалар учун маълум техника ва технологияларни етказиб бериш имконияти борлигини айтиб ўтди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Бош директори В. Куцнецов T Machinery томонидан ишлаб чиқарилаётган, очиқ усулда қазиб олиш жараёнларида фойдаланиланиш мумкин бўлган техникаларнинг турларига ва уларнинг хусусиятларига қизиқиш билдирди ҳамда ташкилотнинг балансидага конларда асосан ишлар очиқ усулда олиб борилишини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари З. Иномхўжаев Чехия давлатида мавжуд бўлган кўмир бойитиш фабрикалари ҳамда уларнинг ишлаш принциплари тўғрисида саволлар берди.
Маълумот учун: “Ўзбеккўмир” АЖ Ўзбекистон-Чехия бизнес-форумида муҳокама қилиш учун “Кўмир бойитиш фабрикаси қурилиши” лойиҳаси таклифини берган.
З. Гайдек Чехияда бир нечта кўмир бойитиш фабрикаси мавжудлигини, аммо кўмир бойитиш фабрикалари бойитиш хомашёси сифатида тошкўмирдан фойдаланишини айтиб ўтди. Очиқ усулда қазиб олиш жараёнларида фойдаланиланиш мумкин бўлган техникалар тўғрисида қисқача тушунтиришлар берди.
Маълумот учун: “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан қазиб олинадиган кўмир маҳсулоти қўнғир кўмир ҳисобланади. Тошкўмирни бойитиш технологияси қўнғир кўмирни бойитиш технологиясидан фарқ қилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ ва T Machinery компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган роторли майдалаш ускунаси (роторная дробилка) ва кўмирни шихталаш ускуналаси (оборудувание для шихтовки угля) каби техникаларга нисбатан қизиқиш билдирди. Ушбу ускуналарнининг техник ҳамда сифат кўрсаткичлари маҳаллий ишлаб чиқариш учун мослигини аниқлаш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ ва T Machinery компанияси ўзаро маълумот алмашиб олишга келишишди.
Жасур Каримов,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бошлиғи
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish