E-aktiv ахборот тизими жорий этилади
Publication date: 27.12.2021 21:21:42“Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги корхоналарда E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан 2022 йил 1 январдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган юридик шахслар:
− асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириши;
− хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганида ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириши мажбурий этиб белгиланган.
Йиғилишда жамият бош директорининг биринчи ўринбосари А.Мираҳмедов йиғилганларга ана шулар ҳақида маълумот бериб ўтар экан, E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимини кенг жорий этиш долзарб масала эканлигига эътибор қаратди.
Ахборот-технологиялар хизмати бошлиғи Ш.Нигматуллин йиғилишда жорий этилаётган электрон тизим, унинг ишлаш тамойиллари ҳақида маълумот берди. Бу борада мавжуд муаммоли саволларга жавоб топиш учун республика миқёсида ташкил этилган махсус телеграм канални кузатиб бориш, шунингдек, электрон тизимга талаб этилаётган маълумотларни киритиш, ўрнатилган тартибда ҳисобни юритиш бўйича юзага келадиган муаммолар бўйича Давлат солиқ қўмитаси қошида ташкил этилган гуруҳга мурожаат қилиш мумкинлигини тавсия этди.
Йиғилишда Жамият бош бухгалтери З.Умаров, Алоқа ва телекоммуникацион тизимлар мутахассиси Т.Азимов ва бошқалар ўз таклиф ва мулоҳазалари билан сўзга чиқдилар.
Йиғилишда кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Қарор билан жамият бош бухгалтерининг ўринбосари О.Умарова E-aktiv автоматлаштирилган ахборот тизимини тўлақонли жорий этиш бўйича координатор этиб тайинланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Comments
Latest news

A mini-football tournament was held at the Angren Coal Mine branch of Uzbekkomir JSC
Read


