Фахрий кончига эҳтиром
Publication date: 03.08.2021 08:37:29"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятида меҳнат кишисига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш яхши анъанага айланган. Айниқса, кўп йиллар фаолият кўрсатиб келаётган, "Устоз- шогирд" анаъаналарини изчил давом эттираётган фахрий кончилар ҳамиша эъзозда.
Фаёзитдин Шерматов меҳнати қадр топган ана шундай бахтиёр фахрий кончилардан биридир. У салкам қирқ йиллик фидокорона меҳнати ва ишдаги ташаббускорлиги учун III даражали "Кончилик шуҳрати" кўкрак нишони билан тақдирланди.
3 август куни "Ўзбеккўмир" АЖда ана шу мукофотни топшириш маросимида бўлиб ўтди. Тадбирда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов тадбирда сўзга чиқиб, нишондорни мукофот билан қизғин муборакбод этди.
Кончилар сулоласи вакили бўлган қаҳрамонимиз 1965 йил 7 августда Ангрен шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 3-ҳунар-техника билим юртида тепловоз машинистилигига ўқиган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда бошлаган. 1990 йилда буён тепловоз машинисти лавозимида ишлаб келмоқда. У устозлари Маҳмуджон Икромов, Абдулҳақ Машариповлардан бир умр миннатдор. Айни пайтда Хайрулло Ниёматов, Лутфулло Абдуллоев, Сарвар Рўзматов сингари муносиб шоигрдлари билан чексиз фахрланади.
Comments
Latest news



