Мақсад – ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини режали равишда, қонунчилик асосида амалга ошириш
Nashr qilingan sana: 21.01.2022 17:12:04“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Раёсати аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов бошқариб борган йиғилишда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш ҳамда филиаллар касаба қўмиталарининг 2022 йилга иш режаларини келишиш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича “Ўзбеккўмир” АЖ БКУҚ ишлар бошқарувчиси А.Султанов йиғилганларни 2022 йилга тузилган иш режаларининг лойиҳалари билан таништирди.
Таъкидландики, мазкур иш режалари лойиҳаларини тузишда Низомлар, харакат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тавсиялари ва талаблари инобатга олинган. Шу билан бирга жамоа шартномасини бажаришдаги билдирилган фикр ва мулоҳазалар ўз аксини топган.
Асосий мақсадимиз – ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини режали равишда, қонунчилик асосида амалга оширишдир. Албатта, ҳаёт бир жойда турмайди, ўзгариб боради, шунга яраша керак бўлган вақтда иш режаларига тегишли ўзгартиришлар кириш имкониятига эга бўлишимиз керак, деди жумладан нотиқ. Шу сабабдан, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг, филиаллар касаба қўмиталарининг 2022 йилга тузилган иш режалари асос сифатида қабул қилиш ва уларга касаба уюшмалари юқори органларининг тавсияларига биноан йил давомида тегишли бўлган ўзгартиришлар киритиш тавсия қилинди.
Йиғилишда “Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг бош ҳисобчиси Д.Абдуллаеванинг 2021 йил бўйича бюджет ҳаражатлари, даромадлари ва сарфланган маблағлар тўғрисида, 2022 йил учун тузилган БКУҚнинг бюджети тўғрисида ахборотлари тингланди.
Кўрилган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish