Мурожаатлар камаймоқда, аммо ҳали қилинадиган ишлар кўп
Nashr qilingan sana: 06.10.2022 11:44:09“Ўзбеккўмир” АЖга 2022 йилнинг ўтган тўққиз ой давомида жами 228 та мурожаат келиб тушди ёки мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70тага камайди.
Мурожаатларнинг 13 таси (5.7%) юридик шахсларга, 215 таси (94.3%) жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, иш ҳақини ўз вақтида берилишини сўраб ‒ 97 та, меҳнат муносабатлари масаласида ‒ 43 та, бошқа турли масалалар бўйича ‒ 32 та, сифатли кўмир маҳсулоти етказиб бериш бўйича ‒ 31 та, моддий ёрдам берилишини сўраб ‒ 12 та, раҳбарлар ҳатти-ҳаракати устидан норози бўлиб ‒ 4 та.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали кели тушган мурожаатлар 219 та бўлиб, шундан, 107 (48.8%)таси қаноатлантирилди, 81 (36.9%)тасига тушунтириш берилди, 10(4.5%)таси тегишлилиги бўйича юборилди, 19 мурожаат эса рад этилди, 2 таси кўриб чиқилмоқда.
Жамият бош директор В.Кузнецовнинг кўрсатмаси асосида ижро аппарати масъул ходимлари ҳисобидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан тасарруфдаги филиалларда 13 марта сайёр қабуллар ташкиллаштирилди, шу тариқа ходимларнинг оғзаки мурожаатлари тингланиб, уларнинг қийнаётган муаммоли қатор масалалар ўз ечимини топди. Ҳал бўлмаётган муаммолар бўйича “Ўзбеккўмир” АЖ “Ишонч” телефонига тўққиз ой давомида 16 та мурожаат келиб тушди ва уларнинг барчаси ўз ечимини топди.
Қайд этиш керак, январь-сентябрь ойларида мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан сезиларли равишда камайган бўлса-да, иш ҳақи масаласидаги мурожаатлар бирмунча сони ошди. Бунга сабаб, жорий йилнинг июнь ва июль ойларида етказиб берилган кўмир маҳсулоти учун “Ангрен ИЭС” ва “Янги Ангрен ИЭС” АЖлар томонидан пул маблағлари ўз вақтида тўлаб берилмади. Шунга қарамай, “Ўзбеккўмир” АЖ бош ҳисобчиси Зайниддин Умаров томонидан ходимларнинг ишчи-ходимларнинг муҳтож тоифаларига иш ҳақини тўлаб беришнинг барча чоралари кўрилди. Бироқ, бу ҳол айрим ходимлар онгида “порталга чиқсанг маошингни бир зумда оласан?” деган салбий тушунча ҳам пайдо қилдики, натижада бундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар зарар кўрди.
Ишчи-ходимларни мурожаат қилишга энг кўп мажбур этаётган тизимли муаммолар, уларни келтириб чиқарувчи сабаблар нималардан иборат? Буни аниқлашнинг оқилона йўли бор. Ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир этмайдиган иш вақтларда жадвал асосида, участка нарядлари чоғи ишчи-ходимлар билан суҳбатлар ўтказиш, уларнинг савол ва таклифларини ўрганиш лозим. Шу мақсадда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг 2021 йил 23 августдаги 381-сонли буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли вазифалар белгилаб берилган. Аммо ушбу вазифаларга филиаллардаги айрим масъуллар эътиборсизлик билан ёндошмоқдалар. Натижада оддий ишчиларнинг жойида ҳал бўлиши мумкин бўлган муаммолари Президент портали ва ижро аппарати масъуллари аралашуви билангина ўз ечимини топган.
Ҳар бир мурожаатни эътиборга олиш, сайёр қабуллар давомида фуқаролар билан ишлаш, тушунтириш ишлари олиб бориш мурожаатларни камайтиришда жуда муҳимдир. Одатда оддий ишчи ўзини қийнаётган муаммоли масалани бартараф этишда раҳбар одамдан ёрдам сўрашга истиҳола қилади. Ана шундай пайтда ҳар бир раҳбар ўз ходимларига ҳар куни эрталаб кундалик топшириқлар берар экан, улардан ҳол сўраб қўйса, уларни қизиқтирган саволларга атрофича жавоб қайтарса, муаммоларини ҳал этишда ёрдам қўлини чўзса ‒ олам гулистон.
Қутлуғ Тешабаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ фуқаролар мурожаати бўйича етакчи мутахассис
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish