Тил − миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги
Nashr qilingan sana: 20.10.2022 17:43:3921 октябрь - Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун. Шу муносабат билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди. Ушбу саналар шарофати билан амалга оширилаётган тадбирлар ўзбек тилининг нуфузини ошириш, ривожлантириш ва жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.
“Қурилиш-монтаж ишлари” филиали фаоллар залида ташкил этилган тадбирни жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов кириш сўзи билан очиб берар экан, ана улар ҳақида маълумотлар келтириб ўтди.
Маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Ангрен шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Н. Назарова, Ўзбекистон халқ артистлари Турғун Бекназаров, Гулчеҳра Носирова ва актёр Қобилжон Умиров иштирокида шеъру куй ва қўшиқларга йўғрилган тадбир чинакамига ўзбек тили байрамига айланди. Жамият тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар ҳам она тилимизга бағишланган шеърлари билан қатнашиб, даврага файз киритишди.
Тадбирда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари А.Мираҳмедов иштирок этди.
Нодира Ғаниева
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish