Ўзбекистон касаба уюшмалари куни тантаналари
Nashr qilingan sana: 04.11.2022 16:54:01Мамлакатимизда 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида белгиланиб, шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ушбу сана катта тантана, байрам тарзида нишонланмоқда. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам 4 ноябрь куни сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Жамиятнинг аксарият тадбирлари ўтказиб келинадиган “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида ташкил этилган кечани Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов кириш сўзи билан очиб берди.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси Саидмурод Тўхтаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шархловчиси Қобилбюек Каримбеков, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ва бошқалар татадбирда сўзга чиқиб, мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилотларидан бири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган соҳа ходимларини касб байрами билан қутлар экан, Ўзбекистон, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда “Ўзбеккўмир” АЖда ўзига хос тажриба мактаби яратилганини эътироф этди. Таъкидлаб ўтилганидек, ўтган даврда жамият филиаллари касаба уюшмалари томонидан барча соҳаларда ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.
Ҳозирги кунда акциядорлик жамият тизимида салкам 6 минг киши меҳнат қилмоқда ва деярли барча филиалларда касаба уюшма қўмиталари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу тариқа ишчи-ходимларни касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Байрам тадбирида жамият касаба уюшмаси фаолларидан тўрт киши Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгашининг, яна тўрт киши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Шунингдек 50 кишига жамият БирлашганЎзбекистон касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Тадбир Ўзбекистон халқ артисти Хожиакбар Ҳамидов иштирокидаги байрам концерти билан якунланди.
Izohlar
crneMElIujY
09.11.2022 11:23:46hdxEVGtQHmMINJ
09.11.2022 11:23:43OwhFpdtEB
09.11.2022 11:23:36OwGPqcSC
09.11.2022 11:23:34Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish