ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН “АПАРТАК” КЎМИР КОНИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Nashr qilingan sana: 15.07.2021 15:49:148 июль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Апартак” кўмир конига пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда жамият бош директори Владимир Кузнецов иштирок этиб, журналистларга Ўзбекистонда кўмир саноати соҳасидаги янгиликлар, “Ўзбеккўмир” АЖда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, республикада қаттиқ ёқилғига бўлган талабни қондиришда “Апартак” конининг ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди.
“Апартак” “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги учта кўмир коннинг бири бўлиб, қаттиқ ёқилғи мураккаб геологик шароитда очиқ усулда қазиб олинади.
1968 йилда қуриб ишга туширилган кон ихтиёрида ҳозирги кунда 13 та экскаватор, 22 та оғир юк ташувчи автосамосвал, шунингдек, бульдозер, автогрейдер, автокран, бурғулаш қурилмаси, конвейр линияси каби кон техникаси мавжуд. Ана шу мавжуд кон техникаси ёрдамида бу ерда йилига 2,2 млн куб метр ҳажмида тупроқ ишлари бажариш, 387,5 минг тонна кўмир қазиб чиқариш мумкин. Конда 2018 йилда − 350 017 тонна, 2019 йилда − 355 100 тонна, 2020 йилда − 456 035 тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди.
“Апартак” конида кўмир қазиб олиш ҳажмларини ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепция ишлаб чиқилди. Ушбу концепцияга кўра, 2025 йилга бориб устки қатламни очиш ишлари икки бараварга оширилиб, йилик ўртача ҳажми 4 млн. 500 минг кубомертни ташкил этади.
Жорий йилда “Апартак”да 2020 йилдагига нисбатан салкам икки баравар кўп – 764,7 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Шунинг 531,9 минг тоннаси кон тасарруфидаги мавжуд техника, 232,8 минг тоннаси четдан жалб қилинган техника ёрдамида бажарилади.
2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида кондан 306,5 минг тонна кўмир қазиб олинди. Тайёр маҳсулот республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилмоқда.
Журналистлар кон ишлаб чиқариш майдонида бўлиб, кўмир устки қатламини очиш ва кўмир қазиб олиш жараёнлари билан бевосита танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish