“Ангрен кўмир кони” филиали − “Энг яхши касаба уюшмаси” номинацияси ғолиби
Nashr qilingan sana: 28.04.2022 18:00:38Бугун Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни. 2003 йил 28 апрелдан буён ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида нишонланиб келаётган ушбу сана муносабати билан юртимизда ҳам “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда ривожлантирамиз!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятининг иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларига чалинишни олдини олиш, умуман меҳнат муҳофазаси муҳим масалалардан бирига айланган.
“Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда ривожлантирамиз!” шиори остида «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида ҳам 22 апрелдан буён қатор тадбирлар, жумладан “Авариясиз ва нохуш ҳодисаларсиз ишлаш бўйича энг яхши бўлим”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бурчаги”, “Энг яхши деворий газета” танловлари ўтказилмоқда.
“Ангрен кўмир кони” филиалида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига айниқса жиддий эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичида “Ангрен кўмир кони” филиали “Энг яхши касаба уюшмаси” номинациясида шарафли I ўринга сазовор бўлди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish