Истеъмолчилар қўшимча кўмир билан таъминланмоқда
Nashr qilingan sana: 29.01.2022 17:52:55“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан, истеъмолчилар талаб-эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2022 йилнинг январь ойида уларга 137 732 тонна кўмир маҳсулотларини қўшимча етказиб бериш кўзда тутилган. 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига ушбу вкўрсаткич амалда 133 662 тоннани ташкил этди ёки режага нисбатан 97 фоизга бажарилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига 10 829 тонна, Андижон вилоятига 20 844 тонна, Самарқанд вилоятига 21 222 тонна, Наманган вилоятига 20 726 тонна, Фарғона вилоятига 21 477 тонна, Хоразм вилоятига 14 934 тонна, Бухоро вилоятига 6 070 тонна, Сурхондарё вилоятига 3 716 тонна, Жиззах вилоятига 4 579 тонна, Тошкент вилоятига 3 405 тонна, Қашқадарё вилоятига 2 022 тонна ва Навоий вилоятига 3 838 тонна кўмир маҳсулотлари аҳолига ва бюджет ташкилотларига қўшимча етказиб берилди.
Айни кунларда аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун қўшимча кўмир маҳсулотларини етказиб бериш мақсадда “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 102 ҳудудий кўмир омбори ва савдо шахобчаси доимий ишлаб турибди. Ушбу омборларга “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан кунига ўртача 5,0-5,5 минг тонна кўмир етказиб берилмоқда. Шу кун ҳолатига кўмир омборларида 6 396 тонна кўмир захираси мавжуд.
Бевосита кўмир қазиб олиш масаласига келадиган бўлсак, “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан январь ойининг 27 санасига қадар 384,7 минг тонна кўмир қазиб олинган. Бу режага нисбатан 125,7 фоизни ташкил этади. Ўсиш суръати 2021 йилнинг шу даврига қараганда, 171,7 фоизга тенг бўлди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyl...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish