Мурожаатлар натижалари “business.gov.uz” ягона интерактив порталига киритиб борилади
Nashr qilingan sana: 13.07.2022 17:04:09“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг 2022 йил 4 июлдаги 275-сонли буйруғи билан «business.gov.uz» ягона интерактив портали билан ишлашга масъул ходимлар рўйхати тасдиқланди.
Хабарингиз бор, “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги Президент фармони эълон қилинган, ушбу ҳужжат асосида жумладан, тадбиркорларга мўлжалланган “business.gov.uz” ягона интерактив портали ишлаб чиқилган эди.
Юқоридаги Фармон талабларини бажариш мақсадида қабул қилинган буйруқ билан "Ўзбеккўмир" АЖ'да “business.gov.uz” ягона интерактив портали портали орқали келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, натижаларини тизимга киритиш жараёнини назоратга олиш ҳамда тизим билан ишлаш учун масъул этиб тайинланган ходимлар рўйхатига "Ўзбеккўмир" АЖ Фуқаролар мурожаати ва ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Ҳасанов Шахбозжон Бозорбайович ҳамда шу бўлим етакчи мутахассиси Тешабаев Қутлуғ Қўчқарович киритилди.
Бош директор ўринбосарлари, барча бошқарма, бўлинма ва филиал раҳбарлари ҳамда "Кўмир таъминот" МЧЖ раҳбарига “business.gov.uz” ягона интерактив портали орқали келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, адолатли ҳал этиш, такрорий мурожаатлар келиб чиқишининг олдини олишга алоҳида эътибор бериш вазифаси юклатилди. Уларнинг ушбу масалага шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди.
Маълумот учун, мурожаатлар натижаларининг “business.gov.uz” ягона интерактив порталига киритиб борилиши ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиш имконини беради.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish