Техника хавфсизлиги − долзарб масала
Nashr qilingan sana: 06.06.2022 16:13:036 июнь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишлаган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
“Темир йўл транспорти” филиалида ташкил этилган тадбир доирасида 2021 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ходисалар таҳлил қилинди.
Тадбирни қисқача кириш сўзи билан очиб берган “Ўзбеккўмир” АЖ ММТСХ ва Э бўлими бошлиғи Ш.Ҳаитматовнинг келтиришича, 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖнинг 4 та филиалида 6 та бахтсиз ҳодиса ва 1 та авария содир бўлган. Улардан 3 таси оқибати оғир тан жароҳати, 2 таси ўлим, 1 таси гуруҳий оқибат (2 та ўлим, 3 та оқибати оғир тан жароҳати) билан тугаган.
Таҳлиллар юқоридаги кўнгилсизликларнинг аксарияти хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилиши натижасида келиб чиққанлигини кўрсатади. Бинобарин, ўтган йил давомида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ММваТХ муҳандислари томонидан кунги ва тунги текширувлар ўтказилиб, 3319 та хавфсизлик қоидалари бузилиши аниқланган ва ушбу қоидабузарликлар юзасидан 474 та далолатнома-кўрсатма тузилган, 134 та ишчи-ходимга ҳайфсан эълон қилинган ва 503 та ишчи-ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 134 млн. 636 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Семинарда Ангрен кон техникаси инспекцияси раҳбари У.Иркабаев, “ТЙТ” филиали раҳбари Ю.Акимов ва бошқалар саноатда техника хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритиб, бу борада муҳим тавсиялар бердилар.
Семинар давомида унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Ахрор Исраилов,
“Ўзбеккўмир” АЖ ММТСХ ва Э бўлими етакчи мутахассиси
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish