Техника хавфсизлиги − долзарб масала
Nashr qilingan sana: 06.06.2022 06:13:036 июнь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишлаган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
“Темир йўл транспорти” филиалида ташкил этилган тадбир доирасида 2021 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ходисалар таҳлил қилинди.
Тадбирни қисқача кириш сўзи билан очиб берган “Ўзбеккўмир” АЖ ММТСХ ва Э бўлими бошлиғи Ш.Ҳаитматовнинг келтиришича, 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖнинг 4 та филиалида 6 та бахтсиз ҳодиса ва 1 та авария содир бўлган. Улардан 3 таси оқибати оғир тан жароҳати, 2 таси ўлим, 1 таси гуруҳий оқибат (2 та ўлим, 3 та оқибати оғир тан жароҳати) билан тугаган.
Таҳлиллар юқоридаги кўнгилсизликларнинг аксарияти хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилиши натижасида келиб чиққанлигини кўрсатади. Бинобарин, ўтган йил давомида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ММваТХ муҳандислари томонидан кунги ва тунги текширувлар ўтказилиб, 3319 та хавфсизлик қоидалари бузилиши аниқланган ва ушбу қоидабузарликлар юзасидан 474 та далолатнома-кўрсатма тузилган, 134 та ишчи-ходимга ҳайфсан эълон қилинган ва 503 та ишчи-ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 134 млн. 636 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Семинарда Ангрен кон техникаси инспекцияси раҳбари У.Иркабаев, “ТЙТ” филиали раҳбари Ю.Акимов ва бошқалар саноатда техника хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритиб, бу борада муҳим тавсиялар бердилар.
Семинар давомида унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Ахрор Исраилов,
“Ўзбеккўмир” АЖ ММТСХ ва Э бўлими етакчи мутахассиси
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Zavodда “Zilzila” ҳолатидаги ҳаракатлар синовдан ўтказилди
29-iyul kuni “O‘zbekko‘mir” AJning “Tog‘ transport uskunalarini sozlash zavodi” filialida fuqarolar muhofazasi tuzilmalari, ishchi-xodimlar va volontyor qutqaruvchila...
O'qish
Korrupsiya haqida xabar berish – xavf emas, mas’uliyat
Siz boshlang – sizning ortingizdan boshqalar ham ergashadi. Korrupsiyaga duch kelsangiz quyidagi aloqa manzillariga murojaat qilishingizni so‘raymiz. Korru...
O'qish
O‘quv markazi – milliy liboslar bilan
Milliy liboslar kuni munosabati bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati qoshidagi O‘quv markazi jamoasi ham ushbu tashabbusni qo‘llab-quvvatladi va bugungi ish kun...
O'qish
Energiya samaradorligi – strategik vazifa
“O‘zbekko‘mir” AJda energiya resurslarini tejash va yo‘qotishlarni kamaytirish masalalariga bag‘ishlangan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Jamiyat bosh direktori o‘rinbosar...
O'qish