Ҳамкорликда ишлаш келишиб олинди
Nashr qilingan sana: 04.03.2022 13:04:20Ўзбекистон қурилиш саноатининг етакчи кўргазмаси, UzBuild 2022, Iteca Exhibitions компаниясининг жорий йилги баҳорги кўргазмаси давом этмоқда. Кеча, 3 март куни ушбу нуфузли анжуманда "Ўзбеккўмир" АЖ бош мутахассислари гуруҳи таркиби иштирок этган Қутлуғ Тешабоев ўз тассуротларини ўртоқлашди:
- Йигирма учинчи бор ташкил этилаётган Ўзбекистон халқаро кўргазмаси "Ўзэкспомарказ"да ўз экспозициясини қайта жойлаштирибди. Хуллас, қурилиш соҳаси мутахассислари шу ерда жамланди, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг илғор технологиялари ва тажрибасини намойиш этилди. Турли мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка кўмаклашадиган профессионал майдонда мулоқот ва учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.
Биз анжуманнинг учинчи куни иштирок этдик. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг бош мутахассислари билан инновацион таклифлар бўйича мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида "Ўзбеккўмир" АЖ ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қўшимча даромаларни кўпайтириш бўйича бир қанча таклифлар ўртага ташланди.
Жумладан, жамиятда ички имкониятлардан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қазиб олинаётган қаттиқ тоғ жинслари, масалан, галечникларни бир нечта фракцияларда майдалаб темир йўл ва автомобиль йўлларида фойдаланиш мумкин, майда фракцияларни ювиш орқали қурилишда кенг ишлатиш, ранг-баранг каолин ва кулранг каолинни алоҳида ажратиб, қайта ишлаш, улардан халқ хўжалигида тайёр маҳсулот сифатида фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Шу мақсадда кластер тизимини йўлга қўйиш яхши самара беради. Бу борада вазирлик қошидаги илмий тадқиқот марказлари билан иш олиб бориш бўйича келишиб олинди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish