Кон-қутқарувчилари ҳамиша жанговар сафда
Nashr qilingan sana: 07.04.2023 12:22:30Командир Шуҳрат Баймуродов бошчилигидаги “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи жамоаси томонидан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар ўзининг яхши самарасини бермоқда. Йилнинг I чорагида Ангрендаги маҳаллий кўмир саноати корхоналарида ҳеч қандай авария кузатилмагани бунга мсиол бўла олади.
Мазкур кон-қутқарув взводи идораси ва базаси “Ангрен” кўмир ҳавзаси ҳудудидаги Жигаристон қўрғонида жойлашган бўлиб, ушбу тузилма 1941 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. Жамоада ҳозирги кунда 50 мутахасис кон-қутқарувчиси фаолият олиб боради. Улар ҳар куни ўз устида ишлайдилар, хавфсизлик, асбоб-ускуналардан фойдаланиш, шартли жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар ўтказадилар. Взводнинг жанговар тайёргарлиги баҳоланган мониторинг натижаларига кўра, у юқори даражага етганини айтишимиз мумкин. Кон қутқарувчилари хизмат вазифасини бажариш ёки машғулотлар жараёнида бошқа ишга чалғимайдилар: фақат ва фақат ўз хизмат вазифалари доирасида ҳаракат қилишга одатланишган.
Қишнинг совуқ кечасида Апартак участкаси ҳудудида бораётиб темир йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган нотаниш фуқаро, кўмир ортилган поезд ғилдираклари остига тушиб қолган. Вазиятнинг тўсатдан пайдо бўлиши, ҳатто тезликка кўпайган инерция кучи ҳам локомотив машинистининг секинлашишига имкон бермади. Воқеа жойига тунги вақтга қарамай ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кон қутқарувчилари жалб қилинган. Марҳумнинг ёнида ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган. Ана шундай оғир, фожиали вазиятларда қутқарувчилар ирода ва матонатини намоён этади.
Взвод командири Шуҳрат Баймуродов ўтган бир неча йил ичида профессионал қутқарувчи учун зарур бўлган ана шундай фазилатларни тарбиялай олди.
Тўғри, турли сабабларга кўра, айрим қутқарувчилар жамоани тарк этишди.
‒ Фавқулодда вазмин, интизомли, жамоавийлик туйғусига эга, қийинчиликларга бардош бера оладиган ёшларгина чинакам қутқарувчи бўла олади. Бўшаб қолган ўринларга тоғ-кон ва ер ости шахталарида ишлаш тажрибасига эга янги мутахассислар келди. Улар ҳам ўз устида тинимсиз ишлаб жанговар тайёргарлигини тобора ошириб бормоқдалар, ‒ дейди биз билан суҳбатда Ш.Бойсуродов.
Жорий йилнинг апрель ойида “темир йўл транспорти” фа “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиалларида тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Ушбу машғулотларда дўстона ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатган Олмалиқ КМКнинг Ангрен кон бошқармаси кон-қутқарув взводи вакиллари иштирок этиши режалаштирилган
Взвод жамоаси хурофотли халқ эмас, аммо қутқарув операциясини бошлашдан олдин Яратгандан ишлари бароридан келишини сўрашади. Сабаби қутқарувчининг фаолияти хавф-хатарларга тўла. Ҳар қандай шароитда ишлашига қарамай кон-қутқарувчиларда қўрқув ҳисси йўқ.
Оҳангарон водийси сейсмик жиҳатдан фаол ва ер остидаги силкинишлар ер юзасига қараганда анча кучлироқ сезилади, Бундай шароитда шахталарда ёнғинлар содир бўлиш эҳтимоли кучли. Шу боис шахталарда шамоллатиш тизимларига катта эътибор қаратилади.
Взводдаги газ таҳлил лабораториясига Дилнора Маҳкамова раҳбарлик қилади, у ҳар куни чанг-газ режимига риоя этилишини назорат қилади, намуна олувчилар томонидан тақдим этилган кон ҳавоси намуналари билан ишлайди, айниқса конда бурғулаш ва портлатиш ишларидан сўнг, углерод бирикмалари мавжудлигини аниқлайди; газ анализаторининг кўрсаткичларини назорат қилади. Конда ишлаганда қутқарувчилар респираторлардан фойдаланадилар Жорий йилда уларга янги Р-30 респираторлари берилди.
Қутқарувчилар бешта жанговар техникани таъмирлашни мустақил равишда амалга оширадилар. Ҳайдовчилар Иномжон Саидқулов ва Зоҳид Худжабоевларнинг тажрибаси туфайли кон-қутқарув техникаси доимо ҳаракатда. Даврон Дўрматов бу ерга ўн йил аввал келган, у ер остида ишлаш тажрибасига эга, ҳозирда взвод командирининг техник ишлар бўйича ёрдамчиси. Взвод командирининг бошқа ёрдамчилари, профилактика бўйича Собиржон Хўжабоев ва Фарҳод Душаэвлар ҳам ўз соҳасининг профессионалларидир. Фарҳод Душаев 20 йиллик тажрибага эга, у 2012 йилда конда ёнғинни ўчирувчилар қаторида бўлган.
Диана АНДРЕЕВА
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish