ОКТЯБРЬ − ҚУТЛУҒ САНАЛАР ОЙИ
Дата публикации: 16.09.2021 22:55:50Тоғ жинслари ва кўмирни ташиш, етказиб беришда энг самарали воситалардан бири темир йўл транспорти хизматидан фойдаланишдир. “Ўзбеккўмир” АЖ “Темир йўл транспорти” филиали жамоаси ўзларига юкланган вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг август ойида юк ташиш режалари ортиғи билан адо этилди.
Ишчиларнинг меҳнатдан бўш вақтини мароқли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида турли спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келяпмиз.
Жамият корхонлари орасида фақатгина бизнинг филиалда спорт зали ва майдончалари мавжуд.
Ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Хусусан, энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини ҳам филиалда юқори савияда нишонладик. 24 нафар ишчиларимиз рағбатлантирилди.
Байрам дастури доирасида миниспартакиада ўтказилди. Унда минифутбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича иштирокчилар куч синашишди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан мукофотланди. Мусобақаларда Жаҳонгир Эргашев, Улуғбек Раҳматов, Расул Ҳидиров, Рустам Ҳамраев, Равшан Тўйчиев, Элёр Парпиев, Дилшод Нормирзаев, Даврон Зокиров, Зарина Мирзабековалар фаол иштирок этиб, намунали натижаларни қўлга киритишди.
Октябрь - қутлуғ саналар ойи. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунини нишонлаймиз. Филиалимизда ҳам устоз мақомидаги ишчиларимиз бор. Улар ўзларининг йиллар давомида тўплаган тажрибаларини ёшларга ўргатиб келади. Сана олдидан фахрий ва фидойи ишчилар меҳнатини эътироф этишни режалаштираяпмиз.
Шунингдек, 21 октябрь − ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан филиалда маънавият соатлари ташкил қилинади.
Ишчи-ходимларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сиёсий билимларини кенгайтириш йўлида ҳам қатор ишлар қилиняпти.
Хабарингиз бор, 26 октябрь − Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Шу муносабат билан филиалимизга сайловга оид плакатлар келтирилиб, тарғибот ишлари бошлаб юборилди.
Филиалимизда кутубхона ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ишчилар истаган вақтида юзга яқин адабиётлардан фойдаланиб, ўз билимларини ошириши мумкин.
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошчилигида янгидан-янги имкониятлар яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил ишлар давом этмоқда.
Мақсуджон Шарипов,
“Ўзбеккўмир” АЖ “Темир йўл транспорти” филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Последние новости:
Ангрен – город труда, мужества и созидания
13 июня этого года Ангрен отметит знаменательную дату – 80-летие со дня основания города. В эти дни город живёт в особой праздничной атмосфере. На улиц...
Читать
«Узбекуголь»: приоритет – не объём, а качество, политика добычи обновляется
В ряде медиа и среди отдельных активистов возникли вопросы и обсуждения в связи со снижением объёмов добычи угля по сравнению с прошлым годом. Для справки: в...
Читать
«Узбекуголь» приняло участие в международной экологической выставке
2–4 июня 2026 года в городе Самарканде состоялись 8-я Ассамблея Глобального экологического фонда и международная выставка “Eco Expo Central Asia – 2026”. В данном пре...
Читать