ОКТЯБРЬ − ҚУТЛУҒ САНАЛАР ОЙИ
Nashr qilingan sana: 16.09.2021 22:55:50Тоғ жинслари ва кўмирни ташиш, етказиб беришда энг самарали воситалардан бири темир йўл транспорти хизматидан фойдаланишдир. “Ўзбеккўмир” АЖ “Темир йўл транспорти” филиали жамоаси ўзларига юкланган вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг август ойида юк ташиш режалари ортиғи билан адо этилди.
Ишчиларнинг меҳнатдан бўш вақтини мароқли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида турли спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келяпмиз.
Жамият корхонлари орасида фақатгина бизнинг филиалда спорт зали ва майдончалари мавжуд.
Ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Хусусан, энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини ҳам филиалда юқори савияда нишонладик. 24 нафар ишчиларимиз рағбатлантирилди.
Байрам дастури доирасида миниспартакиада ўтказилди. Унда минифутбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича иштирокчилар куч синашишди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан мукофотланди. Мусобақаларда Жаҳонгир Эргашев, Улуғбек Раҳматов, Расул Ҳидиров, Рустам Ҳамраев, Равшан Тўйчиев, Элёр Парпиев, Дилшод Нормирзаев, Даврон Зокиров, Зарина Мирзабековалар фаол иштирок этиб, намунали натижаларни қўлга киритишди.
Октябрь - қутлуғ саналар ойи. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунини нишонлаймиз. Филиалимизда ҳам устоз мақомидаги ишчиларимиз бор. Улар ўзларининг йиллар давомида тўплаган тажрибаларини ёшларга ўргатиб келади. Сана олдидан фахрий ва фидойи ишчилар меҳнатини эътироф этишни режалаштираяпмиз.
Шунингдек, 21 октябрь − ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан филиалда маънавият соатлари ташкил қилинади.
Ишчи-ходимларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, сиёсий билимларини кенгайтириш йўлида ҳам қатор ишлар қилиняпти.
Хабарингиз бор, 26 октябрь − Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Шу муносабат билан филиалимизга сайловга оид плакатлар келтирилиб, тарғибот ишлари бошлаб юборилди.
Филиалимизда кутубхона ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ишчилар истаган вақтида юзга яқин адабиётлардан фойдаланиб, ўз билимларини ошириши мумкин.
“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошчилигида янгидан-янги имкониятлар яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил ишлар давом этмоқда.
Мақсуджон Шарипов,
“Ўзбеккўмир” АЖ “Темир йўл транспорти” филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Oxirgi yangiliklar:
Brinfing: kondan xonadongacha: ko‘mir ta’minoti qanday kechmoqda?
Brinfing: kondan xonadongacha: ko‘mir ta’minoti qanday kechmoqda? 2026-yilda “O‘zbekko‘mir” AJ tomonidan 5,7 million tonna ko‘mir qazib chiqarish, shundan 1 milli...
O'qish
Ta’minot: ko‘mir kondan xonadongacha − kim nimaga javobgar?
Ko‘mir ta’minoti faqat mahsulotni qazib olish va sotishdan iborat emas. Bu jarayondaishlab chiqaruvchi, birja, tadbirkor, tashuvchi va iste’molchi ishtirok etadi. Ularnin...
O'qish
INSON QADRI — E’TIBOR VA E’ZOZDA!
Hurmatli hamkasblar, qadrli konchilar va mehnat faxriylari! Sizlarni 11 noyabr — O‘zbekiston kasaba uyushmalari kuni bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati Birlas...
O'qish
ISHCHI INSON MANFAATI — ENG OLIY QADRIYATIMIZ
Qadrli kasaba uyushmalari faollari va aʼzolari, aziz konchilar, hurmatli hamkasblar! Sizlarni 11 noyabr — Oʻzbekiston kasaba uyushmalari kuni bilan chin qalbimdan sami...
O'qish