“Отам, онам ва мен − спортчи оила”
Nashr qilingan sana: 05.11.2021 15:29:29“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида “Отам, онам ва мен - спортчи оила” анъанавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшма ходимлари кунига бағишлаб Ангрен шаҳар 9-ёрдамчи мактаб спорт залида ташкил этилган тадбирни жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов қисқача кириш сўзи билан очиб, касаба уюшма ходимлари ва фаолларини касб байрами билан қизғин табриклади. Байрам тадбирлари доирасида филиаллар ўртасида ўтказилаётган анъанавий спорт мусобақаси иштирокчиларига мувафақиятлар тилади.
Кончилар оилавий спорт жамоаалри аъзолари эстафетали югуриш, арқонда сакраш, боскетбол тўпи ташлаш, арқон тортиш каби оммавий спортнинг 9 тури бўйича ўзаро куч синашдилар.
Тажрибали мураббий Эльмира Юсупова бош ҳакамлигида қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра, 1-ўрин “Апартак кўмир кони” филиали радиактив хавфсизлик хизмати бошлиғи Хусниддин Холмуродов бошлиқ оилавий жамоага насиб этди.
“Автомобиль-технологик транспорти” филиали ҳайдовчиси Даврон Шомирзаев оиласи 2-ўрини, “Геология-қидирув экспедицияси” филиали вакили Ахрор Шомиров оиласи 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
− Мен 13 йилдан буён “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида ишлаб чиқариш устаси лавозмида фаолият кўрсатиб келаман, − дейди оилавий жамоалар сардорларидан бири Зафар Қодиров. – “Отам, онам ва мен − спортчи оила” мусобақаси ҳақида кўп эшитардим. Аммо қатнашмагандик. Бир ойча аввал корхонамиз касаба уюшма қўмитаси раиси Раҳматилла ака Жўрабоев барчамизни таклиф қилди. Мен йўқ демай, бажонудил рози бўлдим. Бизга спорт кийимлари ва спорт инвентарлари ҳамда мусобақага тайёрланиш бўйича махсус дастур берилди. Ҳатто шуғулланиш учун шаҳардаги спорт залларидан бирига йўлланма ҳам олдик. Хуллас, уй бекаси бўлган рафиқам Мардонахон ва саккиз ёшли ўғлим Қувончбек учовимиз астойдил тайёрланиб, қисқа вақт мобайнида оммавий спортнинг бир неча турлари бўйича жисмоний ва руҳий тайёргарлигимизни оширдик.
Албатта, мусобақада совринли ўрин насиб қилмади. Аммо барибир хурсандмиз. Энг муҳими, спортга ошно бўлдик. Ахир спортнинг соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишдаги фойдаси катта. Шундай эмасми?
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish