Производство твердого топлива растет
Дата публикации: 27.01.2022 05:45:53"Ўзбеккўмир" АЖ республикамизда кузатилаётган вақтинчалик энергия танқислигини бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида кўмир қазиб олиш ҳаммларини кўпайтирмоқда. Хусусан, 26 январь куни ишлаб чиқариш қарийб икки бараварга кўп бўлди.
Тезкор маълумотларга кўра, сутка давомида режадаги 11,7 минг тонна ўрнига 20,2 минг тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди. "Ангрен" кўмир конида ишлаб чиқариш 163,6 фоизни, "Апартак" кўмир конида 104,3 фоизни ташкил қилди. Шахта усулида кўмир қазиб олиш конида ҳам иш бир маромда давом этиб, суткалик режа 119,2 фоизга бажарилди.
Шунингдек, кон устки қатламини очиш бўйича суткалик режа ҳам 80,4 минг кубометр ҳажмида ортиғи билан адо этилди.
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

