Четсувдаги тўрт хонадонга кўмир бепул берилди
Nashr qilingan sana: 21.10.2022 14:08:57Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги тоғли Четсув МФЙ куз-қиш мавсумида бориш қийин бўлган олис ва оғир ҳудуд ҳисобланиб, аҳолини етарли миқдордаа ёқилғи билан барвақт таъминлашни тақазо этади. Шу мақсадда жорий йилнинг 19 октябрь куни Четсувда Тошкент вилояти ИИБ ва ҳудудга хизмат кўрсатувчи “Кўмир таъминот” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали ва Ангрен шаҳар кўмир омбори раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Четсув МФЙда кўмир ёқилғисига эҳтиёжманд 380 оила мавжуд бўлиб, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун уларни 1 минг 140 тонна кўмир ёқилғиси билан таъминлаш режага киритилган. 21-умумтаълим мактаби биносида ташкил қилинган оммавий сайёр қабул жараёнида ушбу маҳсулотнинг арзонлаштирилган нархи, ҳар бир оилага ажратиган кўмир миқдори ва ҳарид қилиш тартиб-қоидалари тўғрисида маълумотлар берилиб, аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Шундан сўнг МФЙ раиси иштирокида ҳудуддаги аҳоли хонадонлари орасидан танлама асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи тўрт оилага 3 тоннадан кўмир беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.
Сайёр қабул сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Соҳиб Исроилов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали раҳбари
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish