"Чортоқ" санаториясига йўлланма
Publication date: 10.02.2022 09:14:08"Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касба уюшма қўмитаси томонидан жамият тизимидаги корхоналар ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жамоа шартномаси асосида ишчи-ходимлар республикамиздаги турли санатория ва профилакторияларга имтиёзли нарҳларда мунтазам равишда юборилмоқда.
10 февраль куни Бирлашган касба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов яна беш нафар ходимга Наманган вилоятида жойлашган "Чортоқ" санаориясида дам олиб, саломатлигини тиклаб келиш учун йўлланма топширди.
Бу гал "Ангрен кўмир кони" филиали экскаватор машинистлари Асқар Турдалиев (меҳнат стажи 25 йил), Низом Жўраев (21 йил), ағдарма техникаси машинисти Сарвар Сулаймонов (20 йил), "Темир йўл транспорти" филиали электровоз машинисти Шаҳобиддин Усмонова (25 йил), "Моддий-техник таъминот ва ижтимоий соҳа" филиали ходими Обид Бойназаровлар ана шундай йўллама соҳиблари бўлдилар.
Latest news
Car-Free Day: A One-Day Initiative, A Lifelong Habit
Meaningful change does not always require extraordinary efforts. Even giving up a company vehicle for just one day, walking to work, or using public transport can make a...
Read