Дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди
Nashr qilingan sana: 05.11.2021 23:09:44“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 5 ноябрдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида “Дарахт экиш бўйича зарбдор 40 кунлик” эълон қилинди.
Хабарингиз бор, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш, шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва долзарб вазифалар белгилаб олинган эди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Хусусан, Тошкент вилоятида – 16 миллион туп кўчат экилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ тизимидаги кўмир саноати корхоналарида экологик муҳитни янада яхшилаш, ходимларнинг саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси жамият филиалларида жорий йилнинг 10 декабригача қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.
Қўшма қарорга кўра, жамият тизимидаги филиаллар раҳбарлари ҳар бир ишчи-ходим ҳисобига камида 5 тупдан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишларини таъминлайди.
Шу мақсадда дарахт кўчатлари экиладиган майдонлар ҳажми ва манзили, дарахтлар сони ва тури ҳамда уларни суғориш усули кўрсатилган тарзда 4 ноябрдан 10 декабрга қадар мўлжалланган жадвал ишлаб чиқилди ва филиалларга қуйидаги тақсимот бўйича дарахт кўчатларини харид килиш ва етказиб беришни ташкиллаштирилади:
“Ангрен кумир кони” филиалига − 1600 дона,
“Темир йўл транспорти” филиалига − 1600 дона,
“Автомобиль ва технологик транспорт” филиалига − 1000 дона,
“Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиалига − 600 дона,
“Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиалига − 500 дона,
“Қурилиш-монтаж ишлари”, “Капитал қурилиш” ва “Геология-кидирув экспедицияси” филиалларига − 800 дона,
“Моддий техника таъминоти ва ижтимоий соха” филиалига − 2000 дона (“Коинот” оромгоҳига, умумтураржой бинолари ҳамда профилактория ҳудуди),
“Апартак кўмир кони” филиалига − 600 дона,
“Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиалига − 600 дона,
Бошқарув аппаратига − 300 дона.
Ҳудудларда экилган дарахтларни парвариш қилиш, суғориш, озиқлантириш ва зараркунадалардан ҳимоя қилишни ташкиллаштириш филиаллар раҳбарлари, касаба уюшма қўмиталари раислари ва Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши фаоллари зиммасида бўлади.
Белгилаб қўйилдики, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини харид қилиш ва экиш ишларини молиялаштириш “Ўзбеккўмир” АЖнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Xavotirga o‘rin yo‘q: ko‘mir zaxirasi yetarli
#Rasmiy_munosabat Ijtimoiy tarmoqlarda Denov va Boysun tumanlaridagi ko‘mir omborlarida sun’iy navbatlar yuzaga kelgani haqida videolavhalar tarqaldi. Holat y...
O'qish
Bir yurt, bir niyat: farg‘onaliklar Angren konchilari bilan yelkadosh
“Angren” ko‘mir konida konchilarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida tadbir o‘tkazildi. Tadbirda Farg‘ona viloyati hokimi nomidan dasturxon yozilib, mehnatkash k...
O'qish
O‘zbek tili bayrami: amaliyot va ma’naviyat uyg‘unligi
“O‘zbekko‘mir” AJda O‘zbek tili bayrami munosabati bilan amaliy tadbirlar o‘tkazilmoqda. Har yili 21 oktabr sanasi yurtimizda “O‘zbek tili bayrami” sifatida keng nisho...
O'qish
Angren konchilari haqida Rossiya jurnalida maqola chop etildi
Rossiya Federatsiyasining xalqaro “Глобус: геология и бизнес” jurnalida (2025 yil oktabr, №4) jurnalist Diana Andreevaning “Ular qorong‘ulikda ishlaydilar” sarlavhal...
O'qish