Кончилар вакиллари олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия этилди
Nashr qilingan sana: 18.08.2022 10:13:4715-16 август кунлари “Ўзбеккўмир” АЖ бошқарув аппаратида жамият филиалларидан юборилган талабгорларни олий таълимнинг сиртқи таълим шаклига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тадбирлари ўтказилди.
Жамият бош директорининг 2022 йил 8 августдаги тегишли буйруғига асосан Персоналларни бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Н.Юлдашева раислигида ташкил этилган комиссия дастлабки куни жамият бошқарув аппарати, “Ангрен кўмир кони”, “Апартак”, “Ер ости ишлари”, “Темир йўл транспорти” филиалларидан номзодлар билан суҳбат ўтказган бўлса, иккинчи куни “АТТ”, “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи”, “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари”, “Моддий таъминот ва ижтимоий соҳа”, “Капитал қурилиш”, “Геология-қидирув экспедицияси” филиаллари номзодлари суҳбат асосида олий таълимга ўқитишнинг ўқитишнинг сиртқи таълим шаклига тавсия этилди.
− Корхонамизга 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўқишга номзодлар тавсия қилиш учун 89 ўрин ажратилган. Ана шу ўринлар доирасида номзодлар Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ ва Қўқон филиаллари, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Фарғона политехника институтига тавсия этилди, − дейди Персоналларни бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси раисининг ўринбосари Мадина Умарова.
Номзодларни тавсия этиш чоғида уларнинг ўрта ёки махсус маълумотга эгалиги, кўмир саноати соҳасида узлуксиз камида беш йил ишлагани, шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари, соҳа (корхона) ривожига қўшга ҳиссаси ҳамда танланган таълим йўналишининг ҳозирги иш фаолиятига мос келиши ҳисобга олинди. Айни пайтида номзод ишлаётган корхонада асосий фаолият тури бўйича олий маълумотли мутахассисга эҳтиёжнинг мавжудлигига ҳам эътибор қаратилди.
Ўқишга тавсия этилганлар орасида “Апартак” кўмир кони насос қурилмалари машинисти Бунёд Ҳамидов, шу филиал ҳайдовчиси Равшан Раҳмонқулов, “Темир йўл транспоти” филиалининг эксплуатация хизматида техник ҳужжатлар бўйича муҳандиси Раҳима Маюсупова, шу филиал электр чилангари Дониёр Файзиевлар ҳам бор.
− Мен 2013 йилдан буён “Темир йўл транспорти” филиалида фаолият кўрсатиб келаман. Дастлаб бир неча йил котиба-иш юритувчи лавозимида ишладим. Мана, икки йилдирки, техник ҳужжатлар бўйича муҳандис лавозимидаман, − дейди Раҳима Маюсупова. – Мафсадим, олий таълим олиб, соҳам бўйича назарий билимларимни ошириш...
Р. Маюсупова Ангрен кўмир саноати техникумини тугатиб, ўқишни олий таълимда давом эттириш ниятида бўлган, аммо турли сабаблар билан ушбу нияти амалга ошмай қеларди. Мана, энди ҳақиқий имконият пайдо бўлди. Ишхонаси уни Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиалида ўқишга тавсия этди.
Дониёр Файзиев транспорт соҳасига ўқиш ниятида экан. Аммо жамиятга бу соҳада мутахассис тайёрлайдиган олийгоҳлар бўйича квота ажратилмаган. Қолаверса, Дониёр танлаган йўналиши коллежда ўқиган мутахассислиги ҳамда ҳозирги иш фаолиятига мос эмас. Шу боис у ҳам Фарғона давлат техника университетида ўқишга тавсия этилди.
Неъмат Душаев
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish