“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”
Publication date: 23.08.2021 04:28:50“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиалида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ана шундай номланди.
“Ўзбеккўмир" АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов иштирок этди. Таниқли санъаткор ўз сўзида кончиларнинг заҳматли ва шарафли меҳнатини улуғлар экан, Истиқлол йилларида халқимиз ва давлатимиз эришаётган ютуқлар, бу борада кўмир саноати соҳаси ходимларининг муносиб ҳиссаси ҳақида тўлқинланиб фикр юритди.
Маънавият соатида йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Comments
No comments yet
Latest news



