ЁШ СИЁСАТЧИ кўрик-танлови ғолиблари тақдирландилар
Publication date: 31.08.2021 01:38:5231 август куни "Ёш сиёсатчи" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичида муваффақиятли иштирок этган "Ўзбеккўмир" АЖ ёшларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Эркин Тўхлиев сўз олиб, кўмир саноати корхонлари ёшлари кейинги вақтларда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб, турли кўрик-танловларда қўлга киритаётган ютуқларини алоҳида таъкидлади. "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятида ёш мутахассисларга қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар учун жамият бош директори В.В.Кузнецовга миннатдорчилик билдирди.
"Ёш сиёсатчи" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари Исломбек Маннопов, Алишер Кўчимов, Диёра Қаюмова, Гавҳар Маткаримова, Абдуазим Шахановларга кўрик-танлов ташкилотчиси - партия шаҳар кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.
Тадбирда "Ўзбеккўмир" АЖ Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов, "Энергия ва телекоммуникация тармоқлари" филиали раҳбари, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати Эркин Эргашев иштирок этди.
Comments
Latest news

Holiday greetings from Davron Abdurahmanov, Chairman of the Council of Leaders of the Youth Union of Uzbekkomir JSC
Read

The Head of our state sincerely congratulated the youth of all Uzbekistan on the auspicious occasion of Youth Day
Read

Holiday greetings from A. Kayumov, Chairman of the United Trade Union Committee of Uzbekkomir JSC
Read
