“Ўзбеккўмир” АЖ: сифат учун ҳам ишлаймиз
Publication date: 13.01.2022 23:39:43“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан истемолчиларга етказиб берилаётган кўмир сифати тубдан яхшиланди.
Хусусан, 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳоли ва бюджет ташкилотларига 2BP маркали кўмир етказиб берилди. Ушбу маркали ёқилғи нисбатан йирик фракцияли бўлиб, аҳоли истеъмолчилари дидига анча мос келади.
Иқтисодиёт тармоқларига юкланган маҳсулотда 2-БОМСШ маркали кўмирнинг улуши кескин ошди, яъни куллик даржаси 55-60 фоиздан 42 фоизга туширилди.
“Ўзбеккўмир” АЖ стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология бўлими бошлиғи Анвар
Абдураҳимов сифат кўрсаткичи яхшиланишининг бир неча омилларини санади:
− “Ангрен” ва “Апартак” конларида кўмир устки қатламини очиш ишлари жонлантирилди
− Қазиш ишларида энг замонавий техникалардан, жумладан Hitachi русумли селекцион экскаватордан фойдаланила бошланди
− “Ангрен” кўмир конида янги кўмир саралаш пункти қуриб ишга туширилди.
− Об-ҳаво нисбатан анча қулай келди (кон ишларида ҳавонинг очиқ кунлари иш сифатидан ташқари маҳсулот сифатига ҳам ижобий таъсир қилади).
Айни пайтда сифат бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, истеъмолчиларга 2-БЗЗ мракали кўмир етказиб бериш устида иш олиб борилаётган тадбирлар якунланмоқда.
Ушбу маркали кўмирнинг фракцияси 250- 500 мм.га тенг бўлиб, маҳсулот кондан то истеъмолчига етиб боргунича ортиш-тушириш жараёнида унча майдаланиб кетмайди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати

Latest news
The Roads of the Angren Open-Pit Mine
https://www.vnedra.ru/glavnaya-tema/tvoi-dorogi-razrez-31728/
Read
On the Prices and Sales Procedures for Coal Products Produced by JSC "UZBEKCOAL"
Read
A New Mechanism to Prevent Artificial Price Inflation in Public Procurement Is Being Introduced
Read