“Ўзбеккўмир” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат комплаенс бўлими ҳисоботи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 илюдаги “Коррупцияга қарши кураш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори ҳамда «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйиш белгиланган.
Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖнинг 2021 йил 4 октябрдаги 244−К-сонли буйруғига асосан жамиятда коррупцияга қарши ички назорат комплаенс бўлими ташкил этилди.
“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2021 йил 25 октябрдаги 475-сонли буйруғи билан коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг қуйидаги ишчи ҳужжатлари тасдиқланди:
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича Cиёсати.
2. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом.
4. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти.
5. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома.
6. Давлат органлари ва ташкилотлари, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома.
7. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома.
8. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти.
9. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом.
10. Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти.
11. “Ўзбеrкўмир” АЖнинг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги Низом низомлари тасдиқланган.
Бундан ташқари «Ўзбеккўмир» АЖ веб сайти http://uzbekcoal.uz/ да коррупция бўйича бўлим ташкил этилди ва коррупция ҳолатлари ҳақида хабар йўллаш учун https://t.me/antikorrupsiya_uzbekkumir_uz телеграм боти ишга туширилди.
Айни пайтда корхона веб-сайти ва телеграмдаги @uzbekkumir_uz расмий каналида хабар ва моқоллара чоп этиб борилмоқда: (https://t.me/Uzbekkumir_uz/5759, https://t.me/Uzbekkumir_uz/6543, https://telegra.ph/Korrupciyaga-%D2%9Barshi-komplaens-nazorati-nima-va-u-korrupciyaga-%D2%9Baj-darazhada-bar%D2%B3am-bera-oladi-02-02, http://uzbekcoal.uz/news/korrupciyaga-qarsi-biz-bilan-amkorlik-qiling, https://t.me/Uzbekkumir_uz/6551, https://t.me/Uzbekkumir_uz/6582, https://t.me/Uzbekkumir_uz/6594).
“Ўзбеккўмир” Акциядорлик жамияти тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш Жамиятнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жамият тизимида қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш асосий мақсадидир.
Қуйидагилар Жамият тизимида коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
− коррупцияга қарши курашишда Жамият ташкилий тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
− коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш;
− Жамият ташкилий тузилмаларининг ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
− коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларни олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек ушбу иллатларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
− коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
− коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
− коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлашдан иборат.
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2022 йилга мўлжалланган йиллик режа жадваллар ишлаб чиқилмоқда.
Э.Э.Аманов,
“Ўзбеккўмир” АЖ ички назорат комплаенс бўлими инспектори