Четсувдаги тўрт хонадонга кўмир бепул берилди
Дата публикации: 21.10.2022 04:08:57Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги тоғли Четсув МФЙ куз-қиш мавсумида бориш қийин бўлган олис ва оғир ҳудуд ҳисобланиб, аҳолини етарли миқдордаа ёқилғи билан барвақт таъминлашни тақазо этади. Шу мақсадда жорий йилнинг 19 октябрь куни Четсувда Тошкент вилояти ИИБ ва ҳудудга хизмат кўрсатувчи “Кўмир таъминот” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали ва Ангрен шаҳар кўмир омбори раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Четсув МФЙда кўмир ёқилғисига эҳтиёжманд 380 оила мавжуд бўлиб, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун уларни 1 минг 140 тонна кўмир ёқилғиси билан таъминлаш режага киритилган. 21-умумтаълим мактаби биносида ташкил қилинган оммавий сайёр қабул жараёнида ушбу маҳсулотнинг арзонлаштирилган нархи, ҳар бир оилага ажратиган кўмир миқдори ва ҳарид қилиш тартиб-қоидалари тўғрисида маълумотлар берилиб, аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Шундан сўнг МФЙ раиси иштирокида ҳудуддаги аҳоли хонадонлари орасидан танлама асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи тўрт оилага 3 тоннадан кўмир беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.
Сайёр қабул сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Соҳиб Исроилов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали раҳбари
Последние новости:
Безбумажная система – эффективность оперативного управления
Система документооборота в аппарате управления и филиалах АО «Узбекуголь» была обновлена в соответствии с современными требованиями. Внедрение системы электронного докуме...
Читать
58 визитов, открывших новые возможности для инвестиций и инноваций
2025 год стал для акционерного общества «Узбекуголь» годом активного международного сотрудничества. В течение года общество приняло 58 зарубежных визитов, что сыграло важ...
Читать
Прозрачность в управлении ресурсами: реформы в угольной промышленности Узбекистана
Читать