Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир қандай бўлади?
Nashr qilingan sana: 24.01.2023 02:51:23Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги кўмир омборида аҳолига бериладиган маҳаллий кўмирнинг 60-70 фоизи кукундан иборатлиги, аҳолига тарқатишдан аввал кўмирнинг йирик бўлаклари териб олиниши айтилган видеолавҳа тарқалди.
Ушбу видеолавҳа юзасидан “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилояти филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи И.Қаршиев имзоси билан қуйидаги жавоб хати олинди. Унда жумладан шундай дейилади:
‒ Видеолавҳадаги ҳолат филиалимиз мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди. Аммо аксарият қисми кукундан иборат кўмир олган харидорнинг исми-шарифи, манзили кўрсатилмагани учун масалани ижобий ҳал этишнинг, яъни ҳақиқатдан ҳам сифатсиз кўмир берилган бўлса, уни алмаштириб беришнинг алмаштириб беришнинг иложи бўлмади.
Видеолавҳага илова қилинган “Аҳолига тарқатишдан аввал кўмирнинг йирик бўлаклари териб олинади” деган гаплар ҳам асоссиз. Сабаби, “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд вилояти кўмир омборларига темир йўл орқали кириб келаётган кўмир вагонлари туман туман ва шаҳар сектор раҳбарларининг қатъий назоратида қабул қилиб олинади ва маҳаллабай тарзда белгиланган тақсимотларга асосан ҳудудий кўмир омборлари ва савдо шахобчалари орқали манзилли тарқатилмоқда.
Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир фракцияси, унинг сифат гувоҳномасига кўра 0-500 мм.ни ташкил этади. Яъни улар майда-йирик таркибдан иборат бўлади. Таклиф этилаётган бундай фракцияли кўмир ёқмаса, харидор уни сотиб олишни рад этиши ва кейинги партияни кутиши мумкин. Кўмир омбори маъмурияти омбордан ташқаридаги кўмирнинг сифатига жавоб бермайди.
Маълумот ўрнида шуни қўшимча қиламизки, айни кунларда “Кўмир таъминот” Самарқанд вилояти филиалига қарашли 8 та ҳудудий кўмир омборлари ва 4 та савдо шахобчаси мунтазам ишлаб турибди. Улар томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳолига 110,5 минг тонна (94%) манзилли ва маҳаллабай тарзда кўмир тарқатилди. Бу иш жорий йилнинг март ойи якунига қадар давом этади.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Oxirgi yangiliklar:
Ramazon hayiti hamda Navro‘z bayrami tabrigi
Hurmatli “O‘zbekko‘mir” AJ ishchi-xodimlari va aziz hamshaharlar! Sizlarni Ramazon hayiti hamda yangilanish, yasharish va mehr-oqibat ramzi bo‘lgan Navro‘z bayrami b...
O'qish
Angren konchilari faoliyati xaqaro e’tirofda
“Глобус: геология и бизнес” jurnalining 2026-yil mart sonida yana bir tahliliy maqola o‘quvchilar hukmiga havola qilindi. Ushbu maqola ham angrenlik jurnalist Diana A...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJ bosh direktori Nodirbek Uktamjanovich Dusmatovning bayram tabrigi
Avvalo, barchangizni kirib kelayotgan ulug‘ va qutlug‘ ayyomlar – Ramazon hayiti hamda Navro‘z bayrami munosabati bilan samimiy muborakbod etaman. Bu yil ushbu ikki mu...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJda kompaniyalar bilan uchrashuv o‘tkazildi
“O‘zbekko‘mir” AJ Markaziy dispetcherlik punktida Power Equipment va HD Construction Equipment kompaniyalari vakillari bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Uchrashuv avvalida...
O'qish