Ҳисобот йиғилишлари: имтиёзларни кенгайтириш бўйича таклифлар берилди
Nashr qilingan sana: 10.03.2022 19:03:44“Ўзбеккўмир” АЖ “Автомобил технологик транспорти” филиали учун 2021 йил нафақат барқарор фаолият кўрсатиш, балки ўсиш даври ҳам бўлди. Йил давомида тоғ жинсларини ташиш 99 фоизга, кўмир ташиш 115,4 фоизга, умумий юк ташиш 100,4 фоизга бажарилди.
Бундай юқори натижаларга эришишда Жамоа шартномасига қатъий амал қилиш, ишчи-ходимларга зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб бериш, уларни ижтимоий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тадбирлари катта ўрин тутди.
10 март куни Филиал касаба уюшма қўмитасида Жамоа шартномасининг 2021 йилдаги бажарилиши масаласига бағишлаб ўтказилган ҳисобот йиғилишида бу алоҳида таъкидланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан филиал касаба уюшма қўмитаси раиси Раҳматжон Аҳматалиевнинг ҳисоботи тингланди.
2021 йилда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жамоа-шартномавий муносабатларни ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилиниб, изчил амалга оширилди, деди жумладан нотиқ. Хусусан, ҳар бир ходимга сарфланган маблағ қарийиб 2 баробарга кўпайиб, ўртача иш ҳақи 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига 3 291,0 сўмни ташкил қилган бўлса, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 4 299 880 сўмни ташкил этди. Жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча имтиёзлар ҳисобига ишчи-ходимларга меҳнат таътилига чиқиш вақтларида соғлиқларини тиклаш учун лавозим маошининг (окладининг) 50 фоизи миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Жамиятда узлуксиз 10 йил ва ундан кўп ишлаган ходимлар ёшга доир, имтиёзли ёки ногиронлик асосида пенсияга чиқиши вақтида уларга ҳар бир ишлаган йили учун ўртача йиллик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида бир марталик чиқиш маблағи тўланди. Ҳар бир ходимга касбига қараб, 3 кундан 18 кунгача ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар берилди. Ушбу мақсадларлар учун иш берувчи ҳисобидан 134,7 млн. сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.
Айни пайтда ишчи-хизматчиларни махсус кийим-бош, зарур ҳимоя воситалари билан таъминлаш, сут маҳсулотлари бериш борасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек, ишчилар саломатлиги муҳофазасига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. 2021 йилда 790 нафар ишчи-ходим флюорография кўригидан ўтказилди, лекин тиббий кўрик ишлари ташкил этилмай қолди.
2021 йил давомида корхона маъмурияти томонидан 81 нафар ходим билан меҳнат шартномаларини бекор қилишга розилик сўраб, касаба уюшмаси қўмитасига 40 та тақдимнома киритилди. Касаба уюшма қўмитаси ҳужжатлар тўпламини чуқур ўрганиб чиқилиб, 60 нафар ходимнинг манфаатини ҳимоя қилди ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилишга розилик бермади.
Йиғилишда делегатлар ҳисобот юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ишчи-ходимларни махсус кийим-бош ва зарур ҳимоя воиталари, сут маҳсулотлари билан таъминлаш тадбирларини кучайтириш, зарарли иш жойларига тушганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсияга имтиёзли чиқиш, кўп йил ишлаганлик (вслуга лет) учун қўшимча ҳақ тўлашда меҳнат стажи ва фоизларни қайта кўриб чиқиш бўйича қатор таклифлар бердилар.
Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов йиғилишда иштирок этди ва сўзга чиқди.
Неъмат Душаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати раҳбари
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish