Самарқандда “ICTWEEK Uzbekistan–2022” АКТ ҳафталиги давом этмоқда
Дата публикации: 26.10.2022 03:33:0224 октябрь куни Самарқанд шаҳрида «ICTWEEK Uzbekistan–2022» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. 27 октябргача давом этадиган тадбирда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари Алижон Мираҳмедов, Ахборот технологиялари хизмати раҳбари Шамиль Нигматуллин ҳамда “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали бошлиғининг ўринбосари Тимур Азимов иштирок этмоқда.
– Хафталик тадбир доирасида режалаштирилган матбуот анжумани билан бошланди. Унда АКТ вазири Ш.Шерматов ОАВ вакилларига АКТ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди, дейди “Ўзбеккўмир” АЖ АКТ хизмати бошлиғи Ш.Нигматуллин. – АКТ соҳасини рақамлаштириш ва яқин беш йилда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида Ўзбекистон IТ-тармоғини янада кенгайтириш ва устувор масалалар муҳокама қилинаётган хафталик тадбирлари бизда катта таасурот қолдирмоқда.
Хафталик доирасида ташкил этилган кўргазмада биринчи маротаба Meta компанияси ҳам иштирок этмоқда. Умуман, 4000 кв.м майдонда ташкил этиладиган кўргазмада жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларини намойиш этишмоқда.
Ҳафталик доирасида 22 та тадбир ўтказилиб, уларда 900 нафардан ортиқ хорижлик меҳмонлар қатнашаётир.
Последние новости:
INNOPROM–2026: новые возможности и пространство стратегического сотрудничества
Международная промышленная выставка INNOPROM – Центральная Азия, прошедшая 20–22 апреля 2026 года в городе Ташкенте, стала важной платформой для АО «Узбекуголь» в изучени...
Читать
Встреча с представителями китайской компании KCHM Group
23 апреля 2026 года состоялась встреча с представителями компании KCHM Group в городе Ташкенте. Основной целью встречи стало обсуждение потребностей в технике на 2026–202...
Читать