Самарқандда “ICTWEEK Uzbekistan–2022” АКТ ҳафталиги давом этмоқда
Nashr qilingan sana: 26.10.2022 03:33:0224 октябрь куни Самарқанд шаҳрида «ICTWEEK Uzbekistan–2022» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди. 27 октябргача давом этадиган тадбирда “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари Алижон Мираҳмедов, Ахборот технологиялари хизмати раҳбари Шамиль Нигматуллин ҳамда “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали бошлиғининг ўринбосари Тимур Азимов иштирок этмоқда.
– Хафталик тадбир доирасида режалаштирилган матбуот анжумани билан бошланди. Унда АКТ вазири Ш.Шерматов ОАВ вакилларига АКТ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди, дейди “Ўзбеккўмир” АЖ АКТ хизмати бошлиғи Ш.Нигматуллин. – АКТ соҳасини рақамлаштириш ва яқин беш йилда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида Ўзбекистон IТ-тармоғини янада кенгайтириш ва устувор масалалар муҳокама қилинаётган хафталик тадбирлари бизда катта таасурот қолдирмоқда.
Хафталик доирасида ташкил этилган кўргазмада биринчи маротаба Meta компанияси ҳам иштирок этмоқда. Умуман, 4000 кв.м майдонда ташкил этиладиган кўргазмада жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларини намойиш этишмоқда.
Ҳафталик доирасида 22 та тадбир ўтказилиб, уларда 900 нафардан ортиқ хорижлик меҳмонлар қатнашаётир.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

“Rahbar kubogi – 2025” mini-futbol musobaqasi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida mini-futbol bo‘yicha “Rahbar kubogi – 2025” musobaqasi bo‘lib o‘tdi. Sog‘lom turmush tarzini targ‘ib qilish, jamoaviy s...
O'qish
Ustoz konchilarga bayramona ehtirom
O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida tantanali bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. “Zamin-2” tantanalar zalida o‘tgan tadbir...
O'qish
Bilimingiz ‒ nur, tajribangiz ‒ tayanch, mehnatingiz ‒ ibrat!
Hurmatli konchi-ustozlar, qadrlI murabbiylar! Mamlakatimizda ulug‘ bayram ‒ O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan barchangizni aksiyadorlik jamiyatimiz jamoa...
O'qish
Milliy liboslarimizni ardoqlaylik
Men uchun milliy libos – bu oddiy kiyim emas, balki o‘zligimizni ifoda etuvchi, yuragimizga milliy ruh bag‘ishlovchi iftixor manbaidir. Har bir millatning yuzi, qiyof...
O'qish