Мурожаатлар ечимини топмоқда
Publication date: 25.03.2022 23:30:492022 йилнинг ўтган даври давомида “Ўзбеккўмир” АЖга жами 231 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 14 та (6%) юридик шахслар томонидан, 217 таси (94%) жисмоний шахслар томонидан йўлланган.
Қайд этиш керак, мурожаатларни камайтириш мақсадида жамият Бош директори В.Кузнецовнинг кўрсатмаси асосида ижро аппарати масъул ходимларидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан жамият тизимидаги корхоналарда сайёр қабуллар уюштирилиб борилмоқда. Мазкур қабулларда ишчи-ходимлар томонидан билдирилган 35 та оғзаки мурожаати ўрганиб чиқилиб, уларда кўтарилган масала ҳал этилди.
“Ўзбеккўмир” АЖ “Ишонч телефони” ҳам доимий ишлаб турибди. Жорий йилнинг уч ойида“Ишонч телефони” орқали 7 та мурожаат қабул қилинди ва уларда кўтарилган масала ўз ечимини топди.
Бундан ташқари мурожаатларни ўрганиш мобайнида аниқланган камчиликлар ва уларнинг ечимлари бўйича маълумотларни “Ўзбеккўмир” АЖ телеграмм каналида доимий ёритиб бормоқда.
Дастлабки чорак мобайнида келиб тушган 231 та мурожаатнинг 54 таси (23,3%) ижобий ҳал этилди, 136 таси (58,8%)га тушунтириш берилиб, 11 мурожаат (4,7%) унда кўтарилган масала асоссизлиги учун рад этилди.
Мурожаатлар мазмунига кўра қуйидагича:
− кўмир етказиб бериш ва сифати бўйича келиб тушган мурожаатлар − 26 та;
− меҳнат муносабатлари масаласи бўйича − 178 та;
− ойлик маош масалалари бўйича − 8 та;
− раҳбар ва мансабдор ходимларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари масалалари − 1 та;
− моддий ёрдам масаласи бўйича − 4 та;
− бошқа турли масалалар бўйича − 14 та.
Бундан ташқари “Ўзбеккўмир” АЖ телеграмдаги боти орқали жами 5 та мурожаатлар келиб тушган, шулардан 2 таси ижобий ҳал этилиб, 2 таси бўйича тушунтириш берилди, битта мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Таҳлилларга кўра, 2022 йилнинг I чорагида меҳнат муносабатлари бўйича мурожаатлар сони ошган. Бугунги кунда вакант жойларга мос маълумотга эга мутахассислар мурожаат қилмаётганлиги сабаб, ижро аппаратида ташкил этилган ишчи гуруҳда мурожаатчилар билан суҳбат ўтказилиб, бу бўйича тушунтиришлар бериб борилмоқда. Шунга қарамай, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қисмини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш бўйича Ҳукумат топшириқларининг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, жамият раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари жадвали, мурожаатлар билан ишлашда Баён топшириқлари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тасдиқланган.
Айни пайтда жамият бош директорининг тартибот бўйича ўринбосари ҳузурида муаммоли мурожаатларнинг хафталик таҳлили йўлга қўйилган бўлиб, мурожаатларнинг ўз муддатларида кўриб чиқилиши назоратга олинган.
Қутлуғ Тешабаев,
“Ўзбеккўмир” АЖ фуқаролар мурожаати бўйича етакчи мутахассиси
Latest news
Collective Agreement Presented to Employees Across the Workforce
JSC “Uzbekcoal” continues to hold awareness events aimed at familiarizing employees with the content and significance of the new Collective Agreement for 2026–2028. One s...
Read
Foundation stone laid for the construction of the new Tashkent–Samarkand Expressway
Read
Briefing Held on the Results of Anti-Corruption Activities for the First Half of 2026
A briefing dedicated to the results of anti-corruption activities for the first half of 2026 was held at JSC "O‘zbekcoal". The event was attended by Murodjon Abduraimov,...
Read