Кўмир саноати ходимлари шарафланди
Nashr qilingan sana: 20.05.2022Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан “Ўзбеккўмир” АЖда тантанали байрам тадбири ўтказилди.
“Қурилиш-монтаж ишлари” филиалининг фаоллар залида ташкил этилган тадбирда Энергетика вазири маслаҳатчиси С.Қурбонов, Ангрен шаҳар ҳокими в.в. бажарувчи Ж.Зайнитдинов, жамият бош директори В.В.Кузнецов, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.М.Қаюмов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон кўмир саноати ривожида Ангрен кончиларининг самарали меҳнатини алоҳида таъкидладилар ва уларни касб байрами билан қизғин табрикладилар.
Жамиятда самарали меҳнат қилиб келаётган илғор кончилар ва меҳнат фахрийларининг катта гуруҳига Энергетика вазирлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти томонидан “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, пул мукофотлари, фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирландилар.
Тантанали тадбир Ўзбекистон қаҳрамони, халқ артисти Муножот Йўлчиева иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
Oxirgi yangiliklar:

Сохта хат чиқаришдан мақсад нима?
Ижтимоий тармоқлардан бирида "Ўзбеккўмир" қазиб олиш ва сотиш акциядорлик жамияти номидан 2022 йилнинг 6 июнида жамиятнинг Наманган вилояти филиалига янги раҳбар вазифас...
O'qish
АСОСИЙ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИ
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Темир йўл транспорти” филиалида кенг жамоатчилик вакилларининг ишчила жамоаси ва кўмир саноати таркибий бўлинмалари раҳбар-мутахассислар...
O'qish
Ишга қабул қилиш бўйича Низом лойиҳаси муҳокама этилди
"Ўзбеккўмир» АЖда "Ишга қабул қилиш тўғрисида"ги низомга ўзгартиш киритилди. Шу муносабат билан бугун «Ангрен кўмир кони» филиали марказий диспетчерлик пункти мажлисла...
O'qish
Ахборот хизмати ходимлари тақдирланди
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокимлигида шаҳарда яшаб ижод қилаётган Ахборот хизматлари раҳбарлари, журнал...
O'qish