Сохта хат чиқаришдан мақсад нима?
Nashr qilingan sana: 04.07.2022 18:06:42Ижтимоий тармоқлардан бирида "Ўзбеккўмир" қазиб олиш ва сотиш акциядорлик жамияти номидан 2022 йилнинг 6 июнида жамиятнинг Наманган вилояти филиалига янги раҳбар вазифасини бажарувчи тайинлангани муносабати билан ушбу янги раҳбарни вилоятга таништириш ва иш фаолиятини бошлаши учун кўрсатма беришни сўраб шу вилоят ҳокимига ёзилган хат эълон қилинди.
Ушбу юзасидан "Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ижтимоий тармоқдаги хабарга илова қилинган тавсия хати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганида, мазкур хат "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан чиқарилмагани, яъни сохта эканлиги аён бўлди.
Хатнинг сохталигига асосий далил шуки, у жамиятнинг эски расмий бланкасига ёзилган бўлиб, юқоридаги тайинлов бўйича ҳеч қандай буйруқ чиқарилмаган, ваҳоланки, корхона ҳозирда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" расмий номи билан юритилади ва ҳар қандай расмий хат ана шу номдаги бланкада чиқарилади.
Маълумот учун шуни қўшимча қиламизки, "Ўзбеккўмир" АЖ кўмир қазиб олиш ва етказиб бериш фаолияти билан шуғулланади. Кўмирни аҳоли ва бюджет ташкилотлари ўртасида тарқатиш фаолияти эса "Кўмир таъминот" МЧЖ тасарруфидаги республика ҳудудий омборлари орқали амалга оширилмоқда. Бинобарин, ҳудудий филиаллар раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш "Кўмир таъминот" МЧЖ ваколатидаги масала ҳисобланади.
Ҳозирги кунда "Кўмир таъминот" МЧЖ Наманган вилояти филиалида Хаджиматов Жаҳонгир Маҳамадаминович 2021 йил 20 январидан буён бошлиқ лавозимида ишлаб келмоқда.
"Ўзбеккўмир" АЖ номидан чиқарилган ва жамоатчиликни чалғитишга сабаб бўлган сохта хат билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига мурожаат қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Ангрен шаҳар ИИББ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, "Ўзбеккўмир" АЖ фаолиятига оид хабарларни ижтимоий тармоқларда чоп этишдан аввал жамиятга сўровнома юборган ҳолда, авалдан текширишни сўраб қоламиз.
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish