“Ўзбеккўмир” АЖ бош директори В.В.Кузнецовнинг Янги йил табриги
Nashr qilingan sana: 31.12.2021 09:25:24Мана, 2021 йил ҳам тарих зарварақларига муҳланмоқда. Бу йил жамиятимиз меҳнат жамоаси учун осон кечмади. Шунга қарамай бу давр анча самарали бўлди деб баралла айта оламиз.
Жорий йилда энг асосий вазифамиз, кўмир қазиб олиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича тасдиқланган режаларимиз муддатидан аввал ортиғи билан адо этилди. Бу ҳол истиқболдаги режалар ва ишланмаларни янада далил илгари суришда жуда муҳим қадам бўлди.
Қаттиқ ёқилғи қазиб олишда кон устки қисмини очиш ишларини жадаллаштириш зарур ва биз 2021 йилда бу борада салмоқли натижаларга эришдик. Натижада кўмир қазиб олиш суръатлари тобора ошмоқда. Маҳсулот сотишдан келиб тушадиган даромаднинг ортиши 2020 йилдаги пандемия ва бошқа қатор омиллар натижасида шаклланган қарздорликларни ёпиш ва янги лойиҳаларга дадил қўл уриш, ишчи-ходимлар моддий манфаатдорлигини ошириш имкониятини беради.
Икки йилдирки, Ангренда яшаб, Ўзбекистон кўмир саноатини ривожлантиришга баҳоли қудрат ўз ҳиссамни қўшиб келмоқдаман. Бундан мамнунман. Ўтган қисқа давр ичида серқуёш ушбу заминга, одамларига дилдан боғланиб қолдим. Мен кончиларни, уларнинг заҳматли меҳнатини чексиз қадрлайман ва ҳурмат қиламан.
Умид қиламанки, Янги 2022 йил меҳнат жамоамизга профессионал фаолият учун кенг уфқларни очиб беради, “қора олтин” қазиб олишда кўплаб янги ғалабалар келтиради.
Ҳурматли кўмир саноати ходимлари, азиз ҳамкасблар!
Янги - 2022 йилингиз билан қутлуғ бўлсин. Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, шахсий бахт, тинчлик, фаровонлик ва улкан меҳнат муваффақиятлари тилайман!
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish