Баҳорги дарахт экишга ҳозирлик кўрилмоқда
Nashr qilingan sana: 01.02.2022 15:46:47"Ўзбеккўмир" АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга кўра, "Ўзбеккўмир" АЖ тизимида "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт экиш ишлари давом эттирилади.
Маълумки, Республикамиз бўйлаб 2021 йилнинг 4 ноябрдан 5 декабрbгача кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акцияси эълон қилинди. Ушбу акцияда "Ўзбеккўмир" АЖ тизимидаги корхоналар жамоаси фаол иштирок этди ва белгиланган прогноз режаси 100 фоизга бажарилиб, 9600 туп дарахт кўчати ўтқазилди.
Акция давомида дарахт кўчатларини экиш майдонлари Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда танланди, тизимдаги филиаллар жойлашган бинолар атрофида ҳам боғлар барпо этилди. Дарахт кўчатларини сотиб олиш ва экиш ишларини молиялаштириш "Ўзбеккўмир" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Энг асосийси, экилган дарахтларни парвариш қилиш ва озиқлантириш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 694-ф-сонли фармойиши ҳамда Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2021 йил 17 декабрдаги 36 қ/қ-сон қўшма қарори билан тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида 2022 йил баҳор мавсумида кўчат экиш акцияси давом эттирилади. Шу мақсадда "Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг тегишли қўшма қарори қабул қилинди.
Қўшма қарор билан дарахт кўчатларини сотиб олиш билан боғлиқ ишларни ташкил қилиш, кўчатларни етказиб бериш, экишни ташкиллаштириш ва келгусида парваришлаш бўйича ишларни тизимли ташкил қилиш, кўчат экиш учун майдонларни танлаш вазифалари белгилаб олинди.
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish