Беш ойда қанча мурожаат келиб тушди?
Nashr qilingan sana: 01.06.2022 09:22:292022 йилнинг ўтган беш ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига “Ўзбеккўмир” АЖ фаолияти билан боғлиқ 87 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 25 фоизга камайганини кўрсатади.
Ушбу мурожаатларнинг мурожаатларнинг 32 таси ишга жойлашиш масаласида бўлиб, шундан, 20 таси мутахассислиги бўйича вакант жой бўлмагани боис рад этилган, 10 таси тушунтириш ва 2 таси ишга жойлаштириш орқали ижобий ҳал этилган.
Сифатли кўмир маҳсулоти етказиб бериш бўйича 18 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 8 таси қаноатлантирилган, 9 тасига ҳуқуқий тушунча берилди, 2 таси рад этилди.
Иш ҳақини ўз вақтида бериш юзасидан келиб тушган мурожаатлар 16 та бўлиб, шундан 8 таси қаноатлантирилди, 8 таси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Раҳбарлар ҳатти-ҳаракатидан норозилик мазмунида келиб тушган мурожаатлар – 4та. Ушбу мурожаатларнинг барчаси жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Беш ой давомида бошқа турли масалаларда 18 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 15 таси бўйича тушунтириш берилди, 3 таси ижобий ҳал этилди.
Бугунги кунда иш ҳақи бўйича кўплаб оғзаки мурожаатлар бўлмоқда. Жамият бош ҳисобчиси З.Умаров ушбу масала юзасидан мурожаатчиларнинг муаммоларини ўрганиб чиқиб, филиаллар бош ҳисобчилари билан келишган ҳолда масалани жойида қилиб бермоқда.
Айни пайтда “Ўзбеккўмир” АЖда мурожаатларни 50 фоизга камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва уни амалда бажариш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, раҳбар ходимлар ўз қўл остида ишлаётган ҳар бир ходим билан ҳар куни мулоқотда бўлса, муаммоларини тинглаб, ёрдам ёки тўғри йўл-йўриқ кўрсатса, масала жойида ҳал бўлади, юқори ташкилотларга мурожаатларга ҳам ҳожат қолмайди.
Демак, барчаси ўз қўлимизда. Зеро, ҳар бир мурожаатни диққат билан тинг-лаш, унда кўтарилган масалани имкон борича ижобий ҳал этиш ёки тегишли йўл-йўриқлар кўрсатиш ҳар бир раҳбар-ходимнинг бурчидир.
Қутлуғ ТЕШАБОЕВ,
“Ўзбеккўмир” АЖ мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:
Yong‘in xavfsizligi qoidalari targ‘ib qilinmoqda
Respublikamizda 15-noyabrdan boshlangan “Yong‘in xavfsizligi oyligi” tadbirlari davom etmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-...
O'qishDavlat xizmatchisiga tadbirkorlik taqiqlanadi
Shu yilning 6-dekabr kunidan “Manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Qonuni kuchga kiradi. Shu munosabat bilan “O‘zbekko‘mir” aksiyador...
O'qishIste'molchi murojaati joyida ijobiy hal etildi
Aholi iste’molchilariga ko‘mir yoqilg‘isi yetkazib berish jarayonida fuqarolardan tushayotgan takliflar ham inobatga olinib, ular tomonidan kiritilayotgan muammoli masala...
O'qishRespublikamizda “Yong‘in xavfsizligi oyligi” boshlandi
O‘zbekiston Respublikasi Hukumat komissiyasining 2024-yil 28-oktabrdagi 2-son bayoniga asosan joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabriga qadar Respublikamiz hududida “Yon...
O'qish