Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолияти тайёргарлиги синовдан ўтказилди
Nashr qilingan sana: 11.03.2022 20:45:23Жорий йилнинг 11 март куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги "Ангрен кўмир кони" филиалида фавқулодда вазиятларнинг олидини олиш, оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Махсус-тактик ўқув машқининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- объект раҳбарияти ва Фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш ҳамда улар ўртасида огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш борасидаги амалий ишларни кенг миқёсда олиб бориш;
- фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тинчлик даври учун ишлаб чиқилган режанинг ҳақиқийлигини (ишончлилигини) текшириш;
- махсус тактик ўқув машқига жалб этиладиган махсус ва муҳандислик техникаларини, автотранспорт воситалари ва бошқа воситаларнинг шайлигини текшириш;
- объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда шаҳар фуқаро муҳофазаси хизматларининг табиий ва техноген ҳусусиятли аварияни биргаликда бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
- махсус тактик ўқув машғулотлари жамиятимиз корхоналар ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар сифатига баҳо бериш.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директори томонидан 2022 йилга мўлжаллаб тасдиқланган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазасини таъминлаш бўйича “Асосий тадбирлар режаси”га мувофиқ мазкур махсус тактик ўқув машғулотлари бошқа филиалларида ҳам ўтказилади.
Ўткир Иноятов,
“Ўзбеккўмир” АЖ махсус бўлим Фуқаро муҳофазаси бошлиғи
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Texnik hamkorlik masalalari muhokama etildi
Joriy yilning 8 aprel kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida Rossiyaning Toshkent shahridagi “Haul Truck CA” mas’uliyati cheklangan jamiyati vakillari bilan uchrashu...
O'qish
Sohibqiron tavallud kuniga bag‘ishlandi
Bugun, 9 aprel – buyuk sarkarda va davlat arbobi, millatimiz faxri Amir Temur tavalludining 669 yilligi munosabati bilan yurtimizda keng ma’naviy-ma’rifiy t...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJda Rezyume markazi ishga tushirilmoqda!
Davlatimiz tomonidan ish beruvchilarga aholi bandligini ta’minlash hamda ishsizlikning oldini olish borasida qo‘yilgan vazifalarni to’laqonli amalga oshirish, nomzo...
O'qish
Faol geologlar taqdirlandi
Yakshanba kuni mamlakatimiz bo‘ylab O‘zbekiston Respublikasi geologiya sohasi xodimlari kuni keng nishonlandi. Kasb bayrami arafasida Kon-geologiya vazir...
O'qish